"Манчестер Юнайтед" Шешкони нишонга олди
25 фев 2023 19:20
Новости
"Манчестер Юнайтед" Шешкони нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг "Зальцбург" юлдузи Беньямин Шешкони жамоада кўришни истайди.
19 ёшли Словения терма жамоаси аъзоси ёзда "Лейпциг" клубига бориб қўшилиши кутилаётганди. Ёш ҳужумчи Италиянинг "Наполи" жамоаси юлдузи Виктор Осимхенга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Неаполликлар эса Осимхенга қизиқишларни сўндириш учун унга катта нарх белгиламоқчи.
"Қизил иблислар" Беньямин Шешкога биринчи марта эътибор қаратиши эмас. Аввал ҳам форвард Криштиану Роналдуга ўринбосар сиқатида кўрилган эди.
Шешко жорий мавсум Австрия чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳужумчини 20 млн еврога баҳоламоқда, "Лейпциг" эса футболчига 24 млн евро тўлаши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии