"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" билан музокараларни бошлади
25 авг 2022 14:57
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" билан музокараларни бошлади
"Ньюкасл" посбони Мартин Дубравка фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши кутилмоқда.
"Ньюкасл" Ник Поупни сотиб олганидан кейин Дубравка жамоасининг иккинчи посбонига айланиб қолди. "Манчестер Юнайтед" эса Давид де Хеа ҳамда Том Хитонга рақобат уютиришни истайди ва шу сабабли Дубравкани ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар таркибга қўшиб олмоқчи. Клубнинг яна бир дарвозабони Дин Хендерсон эса ушбу мавсумни "Ноттингем Форест"да ижарада ўтказмоқда.
Дубравка 2018 йили Праганинг "Спарта" жамоасидан ўтганди. "Қарғалар" таркибида у 130 ўйинда қатнашиб, 175 гол ўтказиб юборди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Комментарии