"Манчестер Юнайтед" Магуайрга ўринбосар қидирмоқда
28 сен 2022 20:29
Новости
"Манчестер Юнайтед" Магуайрга ўринбосар қидирмоқда
Харри Магуайрнинг ўйини мунтазам равишда танқидларга дуч келмоқда.
"Манчестер Юнайтед" бу вазиятда марказий ҳимоячи сотиб олиш учун трансфер бозорини ўрганишга мажбур.
Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" "Аякс" футболчиси Юррьен Тимберга эътибор қаратмоқда.
Айтиш жоизки, ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед” биратўла “Аякс”дан икки футболчи – Лисандро Мартинес ва Антони трансферини амалга оширди. Катта эҳтимол билан “қизил иблислар” яна Амстердам клуби билан боғланишади.
Юррьен Тимбернинг трансфери ҳам МЮга анча қимматга тушади - 21 ёшли ҳимоячи 45 миллион еврога баҳоланган. "Аякс" эса кўпроғини талаб қилиши, шубҳасиз.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии