"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг" ҳимоячисини нишонга олди
18 ноя 2023 13:07
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг" ҳимоячисини нишонга олди
"Қизил иблислар" скаутлари Кастелло Люкебани кузатиб боришмоқда.
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Германиянинг "Лейпциг" жамоаси марказий ҳимоячиси Кастелло Люкебага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Bild".
"Қизил иблислар" скаутлари анчадан буён 20 ёшли франциялик футболчининг ўйинларини кузатиб боришмоқда. Бироқ бу трансферни амалга ошириш қийин бўлиши мумкин, чунки Люкеба шу ёзда Англиянинг "Манчестер Сити" клубига жўнаб кетган Йошко Гвардиола ўрнига Франциянинг "Лион"идан "Лейпциг"га ўтганди. Люкеба билан келишув 2028 йилгача мўлжалланган.
Кастелло Люкеба жорий мавсум "Лейпциг" сафида 16 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии