RU

Последние новости

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  3 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

"Манчестер Юнайтед" кофе компанияси билан ҳамкорликни бошлади ФОТО + Видео Новости

"Манчестер Юнайтед" кофе компанияси билан ҳамкорликни бошлади ФОТО + Видео

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бугун кофе ишлаб чиқарувчи "Melitta" компанияси билан ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.

"Melitta Group" таркибига кирувчи "Melitta" компанияси клубнинг биринчи расмий кофе ҳамкори номига сазовор бўлди.

"Юнайтед" ва "Melitta" ўз фаолиятини Буюк Британия, Ирландия ва Германия ҳудудларида олиб боради. Ўзаро ҳамкорлик доирасида "Олд Траффорд" ва стадионга қарашли ҳудудларда 200та кофе қуйиб берувчи автоматлар ўрнатилади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Melitta" ўз фаолиятини Буюк Британия, Ирландия ва Германия ҳудудларида олиб боради. Ўзаро ҳамкорлик доирасида "Олд Траффорд" ва стадионга қарашли ҳудудларда 200та кофе қуйиб берувчи автоматлар ўрнатилади.

Энди ҳар йили "Олд Траффорд"га умумий 6 тонна кофе қўйилади ва бу иш "Melitta" компанияси зиммасига тушади. Шунингдек, янги ҳамкор "Red Cafe"ни ўзгартиради. Унда кофе бар ва янги овқатланиш жойлари яратилади. Шу билан бирга кафе ёпилмайди, у стадион меҳмонлари учун ҳам очиқ бўлади. "Red Cafe"нинг расмий очилиши мана шу мавсум, фақат сал кейинроқ бўлиб ўтади.


Бундан ташқари, "Melitta" "Манчестер Юнайтед" мухлислари орасида кофени хуш кўрувчилар учун махсус таклиф тайёрламоқда. "Melitta"нинг тарихи 100 йилдан ортиқни ташкил этади. Компания кофе ишлаб чиқаради, безаб бойитади ва кофени сотади, кофе фильтрларини ҳам ишлаб чиқаради. Шунингдек, қадоқлаш ва кофе савдосининг бошқа йўналишларида фойдаланиш учун махсус қоғоз ҳам ишлаб чиқаради.

"Манчестер Юнайтед" ва "Melitta" ўзаро ҳамкорлик муносабати билан махсус видеоролик тайёрлади. Ушбу роликда МЮ футболчилари Ромелу Лукаку, Дэйли Блинд, Хуан Мата, Майкл Кэррик, Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорд суратга тушишган. Инглиз клуби ва кофе компанияси ҳамкорлигига бағишланган видео маҳсулот қувноқ кайфиятда яратилган ва уни томоша қилган инсонда "Melitta" кофесини ичиб кўриш истаги пайдо бўлади.

Видео

TAS-IX



TAS-IX эмас


Янги ҳамкорни "Олд Траффорд"да клуб афсонаси Сэр Алекс Фергюсон таништирди.


Афтидан, кофе Ферги амакига ёққан кўринади.


"Манчестер Юнайтед" футболчилари иштирокидаги антиқа ва қувноқ ролик ишланган.


Янги ҳамкор ва қувноқ кайфият.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика