RU

Последние новости

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12

"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи Новости

"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи

"Манчестер Юнайтед" АПЛ 31-тури доирасида "Борнмут"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлик борасида ҳакамлар қўмитасига шикоят киритмоқчи.

Учрашувнинг 67-дақиқасида манкунианликлар вингери Амад Диалло рақиб жарима майдончаси ичига кириб борганида рақиби Адриен Трюффер икки қўли билан уни итариб юборди. Бунинг натижасида Диалло чимга йиқилди. Бош ҳакам Стюарт Эттуэлл ушбу ҳолатда пенальти йўқлигини билдирди. Ушбу тўп олиб қўйилишидан кейин "Борнмут" гол уриб кетди.

"Daily Mail" хабарига кўра, манкунианликлар ушбу ҳолатда ВАРнинг хатоси сабабли жамоанинг ЕЧЛга чиқишини хавф остига қўйиш билан тенг деб ҳисоблаган.

Клубдагиларнинг фикрича, Амадга қарши қўполлик фол бўлиб, пенальти белгиланиши керак бўлган.

Рейтинг:    

Комментарии

   
21 мар 20:30:38
Зинуp
Кеча тунда бўлиб ўтган "Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" баҳсида бош ҳакам Стюарт Эттуэлл мезбонлар дарвозасига пенальти қўймаганидан хабарингиз бор. VAR ҳаками эса Крейг Поусон эди тунда.

Қизиғи, айнан мана шу ҳакамлар тандеми Эттуэлл ва Поусон жорий мавсумнинг ўзида иккинчи маротаба МЮни 3 очкосиз қолдираётган экан. АПЛ 21-тури доирасида 7 январь куни бўлиб ўтган "Бёрнли"га қарши беллашувда Лисандро Мартинез томонидан киритилган тоза голни айнан бош ҳакам Стюарт Эттуэлл ҳамда VAR даги Крейг Поусон ҳисобга олмаган. Кейинчалик ўша эпизодда ҳакамлар затога йўл қўйганини ва Мартинезнинг голи тоза киритилгани расман тан олинган.

Кеча тунда эса яна худди шу тандем МЮни иккинчи бор ғалабадан маҳрум қилди. "Манчестер Юнайтед" клуби кечаги ҳакамлик юзасидан расман шикоят хати киритилишини маълум қилди. Клуб VAR қўпол хатога йўл қўйган деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, клуб бир вақтнинг ўзида бош ҳакам асосий вақтга 9 дақиқа қўшиб берганининг устидан ҳам шикоят киритади. Ҳакам МЮ бир киши кам бўлиб қолгани сабаб атай жуда кўп вақт қўшиб берган деб ҳисобламоқда.

Икки нафар ҳакам бир мавсумнинг ўзида иккинчи бор бир клубни ғалабадан қуруқ қолдирмоқда. Клоунлар!

@qosimovt
   
21 мар 20:01:14
Tolmas Toshpulatov
Уйинни расво қилди
   
21 мар 19:26:27
Oscar Do Santos
Hakam bor budini shu o'yinda durang bolishiga tikkan korinadi. Maguire hatto qoli tegib ketib raqib yiqilganda penalti qizil kartichka berdi Amadni esa raqib ochiqchasiga otib yuborsa ham jimlik. APL bu hakamni vaqtida haydamasa obrosi tushib ketadi
   
21 мар 18:32:54
barselona7
Ҳақиқатдан ҳам кеча ҳакам икки хил стандарлар билан ўйинни бошқарди. Балки дуранг бўлиши учун ҳаракат қилгандир ёки бошқа нарса аммо ҳакамнинг хатолари нуқул МЮ зарарига ишлади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика