"Манчестер Юнайтед" франциялик посбонни сотиб олишни кўриб чиқмоқда
16 мар 12:26
Новости
"Манчестер Юнайтед" франциялик посбонни сотиб олишни кўриб чиқмоқда
"Манчестер Юнайтед" "Лилль" дарвозабони Люка Шевальени ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Франциялик посбоннинг Лига 1даги ўйинлари Андре Онананинг ишончсиз ўйини фонида "Юнайтед" эътиборини тортди.
Бироқ, МЮ ҳозирча Шевальенинг ўйинини кузатишда давом этиш ёки этмаслик борасида "якуний қарор"га келмаган. 23 ёшли дарвозабонни 34 миллион фунтга яқин маблағ эвазига сотиб олиниши мумкин.
Ҳисоботда айтилишича, дарвозабонга қишки трансферлар вақтида "Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдирган.
Шевалье жорий мавсум Франция чемпионатида 26 та ўйинда майдонга тушди ва тўққизта "қуруқ" ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии