"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига янги номзод пайдо бўлди. У 32 ёшда
09 окт 2019 10:17
Новости
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига янги номзод пайдо бўлди. У 32 ёшда
МЮ бош мураббийлигига янги номзод топилди.
"Қизил иблислар" раҳбарияти жамоанинг янги бош мураббийлигига "РБ Лейпциг" устози Юлиан Нагельсманни муносиб деб кўришмоқда.
Хабар берилишича, манчестерликларга 32 ёшли немис мутахассисининг футболга янгича қарашлари ёқмоқда.
Шунингдек, "қизиллар" Нагельсманни МЮни рақобатдош жамоага айлантира олади деб ҳисоблашмоқда.
Нагельсман мураббийлик фаолиятини 21 ёшида бошлаган. Мутахассис 2016-2019 йилларда "Хоффенхайм"ни бошқарганидан сўнг "РБ Лейпциг" клубига ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, МЮнинг ҳозирги бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер мавсумнинг омадсиз стартидан сўнг истеъфога чиқарилиши борасида гап-сўзлар янграмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии