"Манчестер Юнайтед" аъзоларида коронавирус аниқланди
12 дек 2021 22:42
Новости
"Манчестер Юнайтед" аъзоларида коронавирус аниқланди
"Манчестер Юнайтед"нинг бир қанча футболчи ва ходимида коронавирус аниқланди.
"Манчестер Юнайтед" шанба куни меҳмонда "Норвич"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед"нинг барча футболчилари салбий тестлардан ўтган бўлса-да, якшанба кунги тестда бир қатор ходимлар ва футболчиларда ижобий натижага қайд этилган. Барча касалланганлар изоляцияга юборилган. Қолган футболчилар очиқ ҳавода якка тартибда машғулот ўтказишди.
Қайд этилишича, 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Брентфорд"га қарши АПЛнинг 17-тур учрашуви ўтказилиши сўроқ остида турибди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Комментарии