RU

Последние новости

15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  1 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  11 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  13 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0

МЮ ва "Арсенал" ўртасидаги қизиқарли кечган баҳс жанговар дуранг билан якунланди Новости

МЮ ва "Арсенал" ўртасидаги қизиқарли кечган баҳс жанговар дуранг билан якунланди

АПЛ 7-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб бордик.

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 1:1

"Олд Траффорд"

Голлар: Скотт МакТоминей (45) - Пьер-Эмерик Обамеянг (59).

"Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Магуайр, Туанзебе, Янг, Линделёф, Перейра, Мактоминей, Жеймс, Погба, Лингард, Рэшфорд.

"Арсенал": Лено, Чемберс, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац, Гендузи, Жака, Торрейра, Пепе, Обамеянг, Сака.


Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 45'

Премьер-лига . Тур 7

01/10/2019, 01:00

1
:
1
Завершен

Арсенал

Пьер-Эмерик Обамеянг - 58'

Стадион: Old Trafford, 73201 зрителей

Главный судья: Kevin Friend

45'
90'
27'  Маркус Рэшфорд
32'  Андреас Перейра
41'  Эшли Янг
45'  Скотт Мактоминей
45'  Маркус Рэшфорд
68'  Джесси Лингард
74'  Джесси Лингард (Фред)
74'  Андреас Перейра (Мэйсон Гринвуд)
10'  Калум Чемберс
55'  Лукас Торрейра (Дани Себальос)
58'  Пьер-Эмерик Обамеянг
58'  Букайо Сака
74'  Николя Пепе (Рис Нельсон)
77'  Гранит Джака
80'  Букайо Сака (Джо Уиллок)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

91. Баҳснинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Зарбалар бўйича МЮ устун (13-8), аммо аниқлик борасида лондонликларда ҳолат яхшироқ (4-3).

80. Эмери Букайо Сака ўрнига Жо Уилоокни майдонга туширди.

77. Навбатдаги сариқ карточка "тўпчилар"нинг янги сардори Гранит Жакага кўрсатилди.

74. Ҳар иккала жамоада ҳам ўзгаришлар: Лингард - Фред, Перейра - Гринвуд ва Пепе ўрнига Нельсон.

72. Ҳа айтгандай, бироз аввал Гендузига қарши ишлатган қўполлиги туфайли Лингард сариқ карточка олган эди.

70. Скотт бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага киритган ҳолда дубл қайд этиши мумкин эди. Бироқ, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

- Ўзингиз кўринг. Ҳисоб тенглаштирилган вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди. VAR ҳакамнинг хатосини бартараф этди.

65. "Арсенал" ҳужумларга зўр бермоқда. МЮ ҳам "тўпчилар"га шунчаки камбэк қилиш имкониятини бермоқчи эмас.

59. ГООООООООЛ!!!! Пьер-Эмерик Обамеянг бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. VAR ҳакамнинг хатосини тўғирлади.

58. "Арсенал"нинг габонлик футболчиси гол урди. Аммо, ҳакам тоза голни ҳисобга олмаяпти?!

55. "Арсенал" сафида ўзгариш. Эмери Торрейранинг ўрнига Себальосни майдонга туширди.

50. "Тўпчилар" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган ҳолда, тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда.

- Бу эса гол урилган вазият.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

ТАНАФФУС

45. ГОООООООЛ! Скооттттт Мактоминеййй! Ажойиб гол! "Қизил иблислар" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини Лено шунчаки кузатиб қолди.

43. Хавфли вазият! Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Сократис ундан яхшироқ ўйнади ва хавфни бартараф этди. Инглиз футболчисида ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлган эди.

41. Гендузига ишлатган қўполлиги сабаб Эшли Янгга сариқ карточка кўрсатилди.

36. Ўйин мухлислар ўриндиғидан мана шундай кўринади.

32. Сариқ карточка! Пепега қарши Мактоминей, Гендузига қарши Перейра қўполлик ишлатда. Ҳакам фақатгина Перейрага сариқ карточка кўрсатди.

30. "Арсенал"да ҳам илк зарба. Аммо... Пепенинг жарима майдончаси ташқарисида берган зарбаси анча баланддан ўтиб кетди.

29. Илк зарба! "Манчестер Юнайтед" футболчиси Перейра жарима майдончасига кираверишда зарба берди. Лено эса бир амаллаб тўпни қайтарди.

27. Рэшфорд ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди". Англия терма жамоаси футболчиси тўпга биринчи бўлиб етиб боришда Сократисга имкониятни бой берди ва якунда унинг оёғига тепиб юборди.

23. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "қизил иблислар" тарафида (69%-31%)

17. Қизиқ! Ҳали ҳеч бир жамоа дарвоза томон зарба бермади. Ҳа, ёмғирда ўйнаш икки карра қийинлашади.

15. Манчестерда кучли ёмғир ёғмоқда. Бу ўйиннинг темпига таъсир кўрсатади ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Ҳозирча эса жамоалар анча фаол.

10. Дастлабки сариқ карточка меҳмонлар ҳимоячиси Чемберсга кўрсатилди. Футболчи рақибнинг қарши ҳужумини бузиб қўйгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

8. Илк хавфли вазиятни МЮ яратди. Дэниэл Жеймс жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

5. Баҳс анча юқори темпда бошланди. Икки жамоа ҳам устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум championat.asia кузатувчилари. Тез орада бошланадиган "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика