RU

Последние новости

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  3 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  10 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  7 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

"Манчестер Юнайтед" - "Байер" учрашувининг эсда қоларли вазиятлари ҳақида Новости

"Манчестер Юнайтед" - "Байер" учрашувининг эсда қоларли вазиятлари ҳақида

Феллайни еврокубокларда, Рунидан дубл ва "МЮ" ҳужумчиларининг қўпол хатолари. Эътиборингизга "Манчестер Юнайтед" ва "Байер" учрашувидаги энг ёрқин вазиятларни тақдим этамиз.
ТЎПУРАРЛАР

Байерда ҳам, "Манчестер Юнайтед"да ҳам ўтган мавсумда ўз чемпионатида 25 тадан кўп гол урган ўйинчилар бор. Булар Штефан Кисслинг и Робин ван Персилар. Ўз чемпионатларининг енг яхши тўпурарлари бу мавсумда ҳам аллақчон бир қанча голлар уришга улгуришди. Кисслинг янги мавсумда ўз рақибларини тўрт бора хафа қилишга улгурган бўлса, ван Персида атига битта гол кам. Бироқ "Манчестер Юнайтед" - "Байер" учрашувида голландияликнинг омади келди ва Бернд Ленонинг дарвозасига битта гол уришга эришди, Штефан Кисслинг бўлса битта ҳам гол уролмай майдонни тарк этди.

ЯНГИ ЎЙИНЧИЛАР


«Манчестер Юнайтед» трансфер бозорида унчалик фаол харакат қилмади, битта ўйинчи билан шартнома имзолади, аммо қандай ўйинчи! Маруан Феллайни “Эвертон”дан сотиб олинди ва Давид Мойес ўз суюклисининг еврокубоклардаги дебют ўйинида асосий таркибда тушурди. Маруан ўзининг дебют ўйинида ёмон таассурот қолдирмади. У битта ҳам голлик пас бермади ва бирорта гол ҳам урмади, аммо таянч зонасида ва ҳужум яратишда яхши ўйин кўрсатди. Аспиринчилар таркибидан Эмре Жан, Сон Хен Мин, Джулио Донати ва Эмир Спахич, шунингдек заҳирадан майдонга тушган Робби Крузелар Байерда еврокубоклардаги дебютини ўтказишди. Донати жуда кўп хатолар қилди, ўтказиб юборилган голларнинг ярми унинг айби билан бўлди. Спахич орқада қолган ҳимоячиларга қараганда ишончли ҳаракат қилди, лекин у ҳам хатолар қилди ва Бернд Лено дарвозаси олдида хавфли вазиятларга сабабчи бўлди. Сон биринчи бўлимда жуда фаол иштирок этди, лекин ўзини кўрсата олмади, Крузега эса ўзини кўрсатишга вақт етмай қолди. Ягона муваффақиятли иштирок этган ўйинчи Эмре Жан бўлди. Асли турк бўлган немис, марказда ишончли кўринди ва ҳимояга ёрдам беришга ҳам улгурди. Шунингдек, у ҳужум яратишда ҳам фаоллиги билан ажралиб турди.

ГОЛЛАР

Ўйин голлар сони билан ҳам, сифати билан ҳам ҳурсанд қилди. Руни ва ван Перси хаводаги зарбалари евазига голлар урушди, Рольфес Де Хеа дарвозасининг олтиталигини нишонга олди. Бу вазиятда тўп ақлбовар қилмас траектория ҳосил қилди. Уэйн Де Хеанинг пасидан кейин дубл қайд этди. Валенсия ҳам кучли зарбасини намоён қилди. Омар Топрак ҳам бурчакдан оширилган тўпдан кейин яхши гол урди.

ЖУДА ҲАМ ҚЎПОЛ ХАТОЛАР


Учрашув нафақат чиройли голлар билан балки муҳлислар бошларини ушлаб қоладиган қўпол хатолар билан ҳам эсда қолди. Олдинига Руни химоячининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб, Ленони алдаб ўтди, бироқ бўш қолган дарвозага гол уролмади, сўнгра у жамоадоши Валенсиянинг тўп оширишидан кейин Ленодан ҳам ўтган тўпни бир метрдан нишонга аниқ йўллай билмади.

ЎЙИН ҚАҲРАМОНЛАРИ


«Манчестер Юнайтед» таркибида Уэйн Руни ва Антонио Валенсия энг яхшилар бўлишди. Эквадорлик гол + пас тизимидан 2 очко ишлади. Доимо Руни ва ван Персини зарба берадиган вазиятга олиб чиқди. Уэйн дубл қайт этди, аслида у учта, тўртта ва ҳаттоки бешта гол уриши ҳам мумкин эди. Байердан эса Сидни Сэмни энг яхши дейиш мумкин. У чап қанотдаги Патрис Эвра ва унга ёрдам берган Юнайтеднинг бошқа ўйинчиларини бир неча бор қийин аҳволга солиб қўйди.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика