RU

Последние новости

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   97 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Манчестер vs Лондон. Гвардиоланинг "снайперлари" Венгер болаларига қарши. Превью Новости

Манчестер vs Лондон. Гвардиоланинг "снайперлари" Венгер болаларига қарши. Превью

Бугун Англияда катта футбол байрами.

Кеча Премьер-лигада 11-турга старт берилган эди. Бугун эса турнинг бирйўла иккита марказий учрашуви бўлиб ўтади. Қуйида улардан биринчисига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 11-тур

"Манчестер Сити" – "Арсенал"

05.11.2017, 19:15

"Этихад стэдиум"

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд)


Бугунги учрашувлар орасида энг қизиқарли ўтиши кутилаётган тўқнашув. Боиси, ҳар икки жамоа ҳам асосан ҳужумни ёқтиради. Охирги ойларда Европанинг энг кучли клуби бўлиб турган Гвардиола шогирдлари чиройли футболни ёқтирадиган Венгер болаларига ҳам голлар ёмғирини ёғдиришга уриниб кўришади. Лекин, "Арсенал" бугунги рақибини сўнгги пайтларда қандай енгиш мумкинлигини тез-тез намойиш этиб келаяпти.

"Манчестер Сити" айни пайтда турнир жадвалида якка пешқадам. "Шаҳарликлар" исталган жамоага хоҳлаганча гол уришмоқда. Таркибда фақат Компани ва Менди жароҳат боис бугун жамоага ёрдам бера олишмайди. Қолганлар соппа-соғ ва бугунги жангга тайёр. "Сити"нинг асосий қуроли юқори даражадаги ҳужумкор ўйинчилар бўлиши аниқ. Де Брюйне, Давид ва Бернарду Силва, Сане, Стерлинг, Жезус ва Агуэролар қанча истаса, шунча гол урмоқда. Уларнинг ҳар биридан хавф кутиш мумкин, бундай ҳолатда кимгадир қарши персонал ўйинчи қўйиш бефойда. Уларга ўз ишларини қилишга ҳалақит қилишнинг энг яхши йўли тўпни имкон қадар уларга бермаслик. Тўп назорати "Сити"га ўтса хавф кутаверинг.


"Арсенал"да эса жароҳатланганлар етарлича бор. Мустафи, Уэлбек, Оспина ва Чэмберс ўйнамаслиги аниқ. Бундан ташқари, Сеад Колашинацнинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Сеал Европа лигасидаги ўйинни ўтказиб юборди ва бугун ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Венгер унинг ўйнай олишига умид қилмоқда.

"Тўпчилар" охирги пайтларда бироз ўзларига келиб олгандек кўринишмоқда. Жамоа чемпионатда голлар урмоқда, ўйинни бошқарувчи асосий фигуралар ҳисобланган Рэмси ва Озил формага кириб олди дейиш мумкин. Санчес ва Лаказеттнинг кайфияти чоғ бўлса бугунги рақибга қарши нимадир қилиш мумкин.

Умумий олганда, бугун мезбонлар фаворит. Чунки, ҳозир "Сити" Европанинг исталган клубига камида 2та гол ура оладиган ҳолатда. "Арсенал" ғалаба қозониш учун эса руҳий тайёргарлик ва камсимум кам хато қилиш жуда муҳим.



Қизиқ:

- "Манчестер Сити" клуби "Арсенал"ни барча мусобақаларда охирги 9та ўйинда бор йўғи 1 маротаба мағлуб этган (1 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият);

- "Сити" жорий мавсум АПЛда ҳисобда олдинга чиқиб олган 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган, "тўпчилар" эса ҳисобда ортда бораётиб ғалабани рақибдан илиб кетиш борасида энг яхшилар - 3та ўйин;

- Серхио Агуэро ушбу жамоаларнинг барча мусобақалардаги сўнгги 7та тўқнашувида 5та гол урган.



Мураббийлар фикрлари:

Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"): "Қийин бўлади. Умид қиламан, биз Неаполдаги ўйиндан хулоса чиқариб мухлисларимизга спектакль қўйиб берамиз. Энг муҳими - яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш".

Арсен Венгер ("Арсенал"): "Биз яхши ҳимояланишни хоҳлаймиз, лекин сиз у ерга бориб фақат ҳимояда ўйнай олмайсиз. Ҳимоянинг энг яхши кўриниши баъзида ҳужум ҳисобланади".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика