"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди
03 фев 19:36
Новости
"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди
"Шаҳарликлар" инқироздан чиқиб кетиш учун трансфер бозорида анча фаол бўлишди.
Аввалроқ, клуб ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановдан ташқари, Витор Рейс (30 млн фунт) ва ҳужумчи Омар Мармушни (59 млн фунт + 4 млн фунт) сотиб олганди.
Трансфер ойнаси деярли якунланаётган бир паллада "шайхлар" "Порту"шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" тарбияланувчиси Нико Гонсалесни ўз сафига қўшиб олди. Бу маълумотни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаб улгурди.
"Нико Гонсалес – "Ман Сити" футболчиси, here we go!", - деб ёзган Романо.
Манчестерликлар футболчи трансфери учун 60 млн евро тўлайди. Футболчининг "аждарлар" билан шартномасида кўрсатилган товон пули айнан шунча. Эътиборлиси, ушбу сумманинг 40% "Барселона"га насиб қилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии