"Манчестер Сити" турнега тўрт футболчисини олиб кетмади
17 июл 2022 01:45
Новости
"Манчестер Сити" турнега тўрт футболчисини олиб кетмади
Пеп Гвардиола АҚШдаги турнеда оптимал таркиби билан иштирок эта олмайди.
BBC хабарига кўра, "шаҳарликлар" футболчилари Жон Стоунс, Эмерик Лапорт, Фил Фоден ва Илкай Гюндоган Англияда қолган. Ушбу футболчилар АҚШга кириш учун талаб қилинадиган вакцинация курсларида тўлиқ қатнашмагани сабабли океан орти мамлакатига киритилмайди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги турне доирасида "Ман Сити" 21 июль куни Ньюстонда "Америка", 23 июлда эса Гри-Бейда "Бавария"га қарши ўйнайди. 30 июль куни жамоани "Ливерпуль"га қарши Англия Суперкубоги учун баҳс кутиб турибди.
Комментарии