"Манчестер Сити" "Наполи" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
09 мая 2023 15:05
Новости
"Манчестер Сити" "Наполи" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Сити" "Наполи" ҳимоячиси Ким Мин Жэни қўлга киритиш учун курашда "Манчестер Юнайтед" билан рақобатлашишга тайёр.
Бу ҳақда "Fichajes" хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, иккала клуб ҳам футболчининг хизматлари учун 60 миллион евро таклиф қилмоқда.
"Шаҳарликлар" ёзда жамоани тарк этадиган Эмерик Ляпортнинг ўрнига кореялик ҳимоячи вариантини кўриб чиқмоқда.
26 ёшли футболчи "Наполи"да 2022 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Кореялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 42 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии