"Манчестер Сити" кетма-кет учинчи марта ЕЧЛ ярим финалида ўйнайди
20 апр 2023 10:11
Новости
"Манчестер Сити" кетма-кет учинчи марта ЕЧЛ ярим финалида ўйнайди
"Манчестер Сити" ўз тарихида тўртинчи маротаба Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди.
"Шаҳарликлар" чорак финалда "Бавария"ни мағлуб этишди. Энди жамоа финал йўлланмаси учун "Реал"га қарши ўйнайди.
"Манчестер Сити" кетма-кет учинчи марта ЕЧЛ ярим финалига чиқди. Ўтган мавсумда жамоа айнан "Реал"га ярим финалда ютқазганди.
Ундан олдинги мавсумда эса финалда "Челси"га имконият бор берилган. Шунингдек, 2015/16 йилги ярим финалда ҳам "Реал"га ютқазган.
Қайд этиш лозимки, жамоа мураббий Пеп Гвардиола қўл остида кетма-кет уч марта ярим финалгача етиб келди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии