"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
19 авг 08:11
Новости
"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканджи фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Унга Туркия чемпиони "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳаиқда Фабрицио Романо хабар берди. Туркия жамоаси футболчининг трансфери бўйича клуб ва ҳимоячининг агенти билан музокараларни олиб боришган. "Шаҳарликлар" ушбу трансферга рози бўлган, энди барча гап ҳимоячининг ўзида қолган.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Аканджи 2022 йилдан бери "Манчестер Сити"да ҳаракат қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланди. Трансфермаркт нашри ҳимоячини 28 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии