"Манчестер Сити" дарвозабони шартномани узайтиришдан бош тортди
05 мар 2024 18:33
Новости
"Манчестер Сити" дарвозабони шартномани узайтиришдан бош тортди
"Манчестер Сити" дарвозабон Штефан Ортега билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади.
Томонлар иш ҳақи миқдори масаласида келиша олишмади. Ортеганинг фикрича, у асосий таркиб аъзоси бўлишга тайёр ва ёзда жамоани тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" ва футболчи яқин орада музокараларни давом эттиради.

Ортега "Сити"да 2022 йилнинг июлидан буён ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига етади. 31 ёшли дарвозабон жорий мавсум барча турнирларда 9 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ўтказиб юборган ва 2 та ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлаган. Transfermarkt портали германиялик футболчини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии