RU

Последние новости

22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  2 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  7 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  11 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  17 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  1 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  30 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  15 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  28 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0

Манба: “Соккер клуб” кўрсатуви туфайли Имомхўжаевлар “Спорт” каналидан четлаштирилган Новости

Манба: “Соккер клуб” кўрсатуви туфайли Имомхўжаевлар “Спорт” каналидан четлаштирилган

Теги :  Спорт ТВ
Сўнгги кунларда “Спорт” телеканали ходимларидан бир нечтаси ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида миш-мишлар юрибди.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, улар орасида шарҳловчилар Зафар ва Диёр Имомхўжаев номлари ҳам бор.

Янги йилга саноқли кунлар қолганида “Спорт” телеканали директор ва директор ўринбосарисиз қолганди. Лавозимга тайинланганига бир йилдан ошмаган бир вақтда канал директори Алишер Ҳошимов, қўшимчасига унинг ўринбосари Зоҳир Тошхўжаев ишдан олинганди. Янги йилдан кейин эса улар сафига юқорида номлари келтириб ўтилган шарҳловчилар ҳам қўшилган.

Айни кунларда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Унинг шарҳларида Зафар ва Диёр Имомхўжаев иштирок этмаётгани ҳам миш-мишларнинг асосли эканидан далолат беради. Даврон Файзиев Қатарда бўлиб тургани ва Доҳанинг ўзидан репортаж қилинмаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, асосий юк Дилшодбек Тўхтабеков, Мурод Ризаев, Элдор Мустафоев каби шарҳловчиларга тушган. Ёрдам тариқасида Ҳасан Турдиалиев ҳамда Норбек Ниёзов ишга жалб қилинган.

Зафар Имомхўжаев шу кунга қадар “Трансляция” студияси бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келаётганди. Эндиликда унинг муаллифлигида 10 йилдан буён эфир юзини кўриб келаётган “Футбол шарҳи” кўрсатуви ҳам тўхтайди. “Спорт” телеканалида олий лига ўйинларини ёритиб борадиган, терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар таҳлили ва умуман ўзбек футболидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берувчи бошқа кўрсатув йўқ.

Диёр Имомхўжаев муаллифлигидаги “Соккер клуб” кўрсатуви ҳам эндиликда эфирга узатилмайди. Сўнгги бор 1 декабрь куни кўриниш берган “Соккер клуб” норасмий манбаларга кўра, каналдаги ўзгаришларга асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Шарҳловчининг ўзи ижтимоий тармоқларда унга берилаётган саволларга ҳозирча жавоб қайтараётгани йўқ.

Kun.uz муҳаррири томонидан берилган саволга жавоб қайтаришни истамаган Диёр Имомхўжаев, балки кейинроқ бу ҳақда маълум қилишини айтиб ўтган.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика