Манба: Игнатий Нестеров "Навбаҳор" сафига қўшилади
29 июн 2023 15:08
Новости
Манба: Игнатий Нестеров "Навбаҳор" сафига қўшилади
"Championat.asia" журналисти Толибжон Қосимовнинг хабар беришича, тажрибали посбон Наманганга йўл олади.
"Охирги жамоаси "Қизилқум" бўлган тажрибали дарвозабон Игнатий Нестеров янги клубга ўтиш арафасида. "Пахтакор" клуби машғулотларида ҳам иштирок этган посбон водийга йўл олади.
Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 5 июль куни очилади. Игнатий Нестеров июль бошида "Навбаҳор" жамоаси сафига бориб қўшилади. Томонлар ўзаро келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор"ни олдинда ОЧЛ саралаши ҳам кутиб турибди", – дейилади Толибжон Қосимов хабарида.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии