Манба: Глейзерлар МЮни сотишга тайёр
23 ноя 2022 17:01
Новости
"Sky Sports" хабарига кўра, Глейзерлар оиласи тез орада "Манчестер Юнайтед"ни қисман ёки тўлиқ сотиш имкониятини қидираётганини эълон қилади. Шунингдек, улар ташқи сармоя ёки учинчи томон билан ҳамкорлик қилиш имкониятларидан манфаатдор.
Глейзерлар 2005 йилда "Манчестер Юнайтед"ни 790 миллион фунтга сотиб олишган. Шу билан бирга, америкалик ишбилармонлар ушбу шартнома учун пулни кредитга олиб, клуб даромади ҳисобидан тўлашди.
"Манчестер Юнайтед"нинг бозор капиталлашуви ҳозирда 1,81 миллиард фунтга баҳоланмоқда. Глейзерлар 5 миллиард фунт стерлингдан бошланадиган савдо таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии