RU

Последние новости

Манба: Диас “Реал” билан шартномасини узайтирди Новости

Манба: Диас “Реал” билан шартномасини узайтирди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас “Реал” билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, битим муддати 2027 йилгача узайтирилади.

Олдинроқ "Милан"да Диасни сотиб олиш имконияти йўқлиги, "Реал" эса футболчини қайтаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум Италия клуби сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

"Милан" Диасни 2021 йилнинг ёзида ижарага олганди, футболчининг мадридликлар билан шартномаси эса 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика