Манба: Аспиликуэтанинг "Барселона"га ўтиши аниқ
14 мая 2022 00:13
Новости
"Челси" клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ёзда аниқ "Барселона"га ўтади. Бу ҳақида AS нашри хабар берди.
Манбанинг билдиришича, бундай бўлишида "Челси" раҳбариятининг ўзгарганлиги катта аҳимиятга эга. Сесар каталон клубида Дани Алвес ёки Сержиньо Дестнинг ўрнини эгаллайди. Юқоридаги икки футболчининг ҳам "Барселона"ни тарк этиши эҳтимоли катта.
Маълумот учун, Сесар Аспиликуэта "Челси" сафида 2012 йилдан бери ҳаракат қилиб келади.
Комментарии