RU

Последние новости

21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  0 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  1 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  33 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  9 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  32 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО Новости

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО

Хабарингиз бор, кеча Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа давомида барча иштирокчи жамоалар гуруҳдаги рақибларини билиб олишди. Маълумот учун, келаси йилнинг 5 январидан то 1 февралга қадар давом этадиган мусобақада тарихда илк бор 24та жамоа қатнашади.

Тадбир давомида Осиё Кубоги ғолибига бериладиган янги кубок ҳам намойиш этилди. Кубокни меҳмонхонага 1996 йилги Осиё чемпионатида БАА терма жамоаси сафида порлаган собиқ футболчи Зубайр Бахит олиб келди. Ушбу соврин Лондонда жойлашган машҳур Томас Лайт заргарлик уйи томонидан ясалган.

ОФК расмий сайтининг ёзишича, кубокни ясаш учун 450 соат вақт керак бўлган ва мазкур соврин устида 12 нафар уста иш олиб борган. Кубокнинг бўйи 78 см, эни 42 см. Оғирлиги 15 кг.ни ташкил этади.

Хуллас нима бўлган тақдирда ҳам навбатдаги Осиё Кубогида жамоалар мана шу соврин учун кураш олиб боришади. Қанийди бизнинг ҳам омадимиз келиб янги совриннинг илк соҳиби сифатида кубокни Тошкентга олиб келсак. Айтишади-ку, яхши ният - ярим мол.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика