"Ман Сити" яқин кунларда Холанднинг трансфери бўйича ишларни фаоллаштиради. Форвард ҳали келажаги борасида қарор қабул қилмади
15 апр 2022 17:16
Новости
"Ман Сити" яқин кунларда Холанднинг трансфери бўйича ишларни фаоллаштиради. Форвард ҳали келажаги борасида қарор қабул қилмади
"Манчестер Сити" Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш учун барча ишни қилади.
"Шаҳарликлар" яқин кунларда "Боруссия" (Дортмунд) форвардининг трансфери бўйича ишларни фаоллаштирмоқчи, бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Норвегияликнинг ўзи ҳали фаолиятини қаерда давом эттиришни ҳал қилмади.
Холанднинг масаласи ҳал бўлганидан кейин "Манчестер Сити" янги ярим ҳимоячи трансферига эътиборини қаратади.
21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии