"Ман Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га ўтишга яқин
21 сен 2020 19:48
Новости
"Ман Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га ўтишга яқин
"Барселона" ўз тарбияланувчиси учун "Сити"га 18 миллион евро тўлайди.
Клублар 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича ўзаро келишувга эришдилар, "Барса" у учун "шаҳарликлар"га 18 миллион евро тўлайдиган бўлди, деб хабар берди Diario Sport.
Гарсия Жерар Пике, Клеман Лангле ва Рональд Араухо билан биргаликда Роналд Куман жорий мавсумда фойдаланадиган тўртта марказий ҳимоячидан бирига айланади.
"Ман Сити" янги ҳимоячини харид қилишга муваффақ бўлса, ушбу келишув расман эълон қилинади.
Гарсия – "Барселона" академияси тарбияланувчиси. У 2017 йилда "Сити"га ўтган ва 2019/20 йилги мавсумда Премьер-лигада дебют қилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии