RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Маъмур Икромов: “ОЧЛдаги дебют мавсумим мен учун катта тажриба бўлди” Новости

Маъмур Икромов: “ОЧЛдаги дебют мавсумим мен учун катта тажриба бўлди”

Бу йил “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган Маъмур Икромов куни-кеча ОЧЛ-2016 қуръаси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

 33 ёшли дарвозабон “темирйўлчилар”нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини юқори баҳолаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

- Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросимини диққат билан кузатиб бордим. Чунки жамоамиз ўрин олган олган гуруҳга қайси рақибларнинг тушиши қизиқ эди. Ўйлайманки қуръа биз учун қулай келди. Билсангиз бу йил кучли жамоалар билан битта гуруҳдан ўрин олгандик. Лекин келаси йилги рақибларни у қадар кучсиз деб бўлмайди. Бежизга улар ҳам ўз чемпионатларида юқори ўринларни эгалламаган. Буни бўлажак учрашувларда ҳар бир клуб исботлашга уриниши турган гап. Рақибларимиз билан танишиб чиқдим. Менимча “А” гуруҳидан “Локомотив”нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти юқори. Тўғри бу осонликча амалга ошмайди. Лекин харакат қилиб уддаласа бўлади. Эроннинг “Сепахон” клубини гуруҳдаги фаворитлардан бири дейиш мумкин. Бу жамоада ҳамюртимиз Фозил Мусаев ўйнамоқда. Қизиқарли ўйин бўлса керак уларга қарши. Албатта ҳар бир ўйинга жиддий қараб, уларни синчковлик билан кузатиб борамиз. Энг асосий мақсад – аввало гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш бўлади. 


- Бу йил “Локомотив” сафида Осиё чемпионлар лигасида дебют мавсумимни ўтказдим. Бунгача жамоаларимиз иштирокидаги ўйинлар орқали ушбу мусобақани кузатиб борардим. Футбодаги асосий мақсадларимдан бири ҳам – ОЧЛ ўйинларида иштирок этиш эди. Яратган шукур, жорий мавсум бунга эришдим. Осиёнинг таниқли ва шу билан бирга кучли клубларига қарши ўйнадим. Бу мен учун катта тажриба бўлди. Маҳоратимни янада оширдим. Насиб қилса келаси йил ҳам бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишга интиламан. 

- “Локомотив”да ўтказган бу йилги мавсумимдан кўнглим тўлди дея оламан. Чемпионат учрашувларида жами 13та ўйин ўтказдим. Менимча бу нормал холат. Ўзингизга яхши маълум, жамоада мендан ташқари Игнатий Нестеров ҳам бор. Ўзбекистондаги биринчи рақамли посбони деб биламан уни. Албатта Нестеровдек тажрибали посбон билан машғулот ўтказиш билан бирга, чемпионатда 13та ўйин ўтказиш ўзим учун ижобий натижа деб баҳолайман - дейди Маъмур Икромов.

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика