RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Маъмур Икромов: “Металлург”га қарши ўйинни катта иштиёқ билан кутяпман” Новости

Маъмур Икромов: “Металлург”га қарши ўйинни катта иштиёқ билан кутяпман”

Бугун “Металлург” Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Сўнгги 7 йил (!) давомида бекободликлар дарвозасини қўриқлаб келган Маъмур Икромов эндиликда бу клубга қарши рақиб сафида майдонга тушади.
Бўлажак баҳс олдидан Икромов билан суҳбатлашиб, шу ҳақда сўрадик.

- “Металлург”да 7 йил (!) ўйнадим! Бу шунчаки холат эмас. Албатта бу муддат давомида клубга қўлимдан келганича ёрдам бердим. Озми-кўпми мухлисларга янада танилдим. Бекободликлар сафида ўтказган вақтларимни доим ширин хотиралар билан эслаб юраман.

- Биласиз эндиликда мен “Локомотив” футболчисиман. Шундай экан рақиб ким бўлишидан қатъий назар, асосий эътиборимни айни дамдаги жамоам манфаати учун қаратганман. Бу ерда менга ишонишмоқда. Бундай пайтда ишончни оқлаш муҳим саналади. Берилган имкониятдан тўғри фойдаланишга харакат қиламан.

- Чемпионатнинг биринчи туридаёқ собиқ жамоам “Металлург”га қарши ўйнашимиз мени қайсидир маънода хаяжлонга солмоқда. Ҳеч қандай қўрқув йўқ, лекин қандайдир хаяжон бор. Ишқибозлар мени тўғри қабул қилишларини истардим. Бу ўйинни жуда катта иштиёқ билан кутяпман. Бошланғич таркибдан ўрин олишимга ишонаман.

- “Локомотив”да ички муҳит аъло даражада. Айниқса Супер Кубокни ютганимиздан сўнг ҳамманинг кайфияти юқори. Мақсадимиз чемпионатда ҳам муваффақиятли старт олиш. Шунингдек ОЧЛда олдимизга қўйилган вазифани бажариш. Ишонманки жамоа ўйиндан-ўйинга “очилиб” бораверади – “Локомотив”нинг 33 ёшли посбони Маъмур Икромов.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика