RU

Последние новости

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  3 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Маъмур Икромов: "Бугунги ўйинда ҳам дарвозада Зуҳуров турса керак" Новости

Маъмур Икромов: "Бугунги ўйинда ҳам дарвозада Зуҳуров турса керак"

Маълумки бугун "Пахтакор" Марказий стадионида миллий терма жамоамизнинг Иорданияга қарши жавоб ўйини бор.
Мазкур баҳсдан олдин, сайтимиз орқали сизларга мураббийлар ва футболчиларнинг фикрларини бериб бормоқдамиз. Бу сафарги навбат Маъмур Икромовга етиб келди.

"Металлург" посбони ўйинолди фикрларини билдирар экан, жумладан шундай деди: “Футболчилармиз сафардаги дастлабки баҳсда ёмон ўйин кўрсатишмади. Иорданиялик футболчилар ўйиннинг бошларида, ҳужумкорликни оширишга ҳаракат қилишди. Бироқ кейинчалик, рақиб футболчилари чарчаб қолди шекилли, йигитларимиз устунликни ўз қўлига олишди. Ўйинни назорат қилиш ва тўпни ушлаб туриш борасида усунликка эришдик деб ўйлайман”.

“Бундай плей-офф баҳслари олдидан, бирор бир жамоани имкониятини юқори баҳолаш қийин. Лекин бугун терма жамоамизнинг, ўз майдонида мухлислар қаршисида ўйнашини инобатга оладиган бўлсак, бироз устунлик биз томонда дейиш мумкин. Тахминан, 2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз”.

“Дастлабки ўйинда дарвозада турган Мурод Зуҳуров ёмон ҳаракат қилмади. Менимча, бугунги ўйинда ҳам дарвозани Зуҳуров қўриқласа керак. Шунингдек таркибда ҳам катта ўзгаришлар қилинмаса керак”.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика