RU

Последние новости

13:39"Пахтакор" собиқ футболчиси Оливер Шаркичнинг эгизаги вафот этди. У терма жамоа посбони эди  0 13:26Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйнда 4 очко тўплашимиз керак"  0 12:59Тони Кроос Шотландияга қарши баҳсда берган пасларининг 99% аниқ бўлди  3 12:24Бу қизиқ. Германия ҳимоячиси Рюдигер Шотландиянинг Евролар тарихидаги тўпурарларидан бирига айланди  2 11:10Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди  63 10:42«Барселона» собиқ устози: «Фаолиятимдаги энг қийин давр Каталонияда ўтган. У ерда раҳбарият мени қўллаб-қувватламаган»  5 10:15Роналдиньо Бразилия иштирокидаги ўйинларини кўрмаслигини маълум қилди. Нега?  7 09:49Ўртоқлик ўйини. Аргентина йирик ғалабани қўлга киритди. Месси дубль ва ассист қайд этди  5 09:23«Реал Мадрид» Лунинга ультиматум қўйди  3 08:56МЮ 70 миллион фунтга баҳоланган футболчига «арзимаган» пул таклиф қилди  6 08:29Евро-2024. Бугун 1-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 08:02Месси нима сабабдан Олимпиадага бормаслигини тушунтириб берди  8 07:50Ўртоқлик ўйини. Гватемала - Аргентина 1:4, Мессидан дубль  6 07:35Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  5 06:05Евро-2024. Германия - Шотландия 5:1  1

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" Новости

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика