RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Максим Шацких: "Пахтакор"да чемпионлик руҳи бор" Новости

Максим Шацких: "Пахтакор"да чемпионлик руҳи бор"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Сурхон" — "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Барчага ҳайрли кеч. Йигитлар бугунги вазифани яхши бажаришди. Ушбу ўйиндан аввал қилган режаларимизнинг барчаси амалга ошди. Дастлабки учрашувда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим эди. Бугун ишончли ғалабани қўлга киритдик. Уч кундан кейин жуда муҳим учрашувимиз бор. Кейинги баҳсга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Жамоа катта ўзгаришларга қилмоқда. Тажрибали футболчилар ва легионерлар жамоани тарк этишди, уларнинг ўрни ёш футболчилар билан тўлдирилди. Ҳозирги таркибдан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда. Қайси футболчиларни жамоага қўшиб олишни истаган эдингиз? Шаҳсан ўзингиз қандай жамоага ташкил этган бўлардингиз?

- Бош мураббийнинг жамоадан ҳар доим ҳам кўнгли тўлмайди. Биз шундай йўналишни танладик ва ўзгаришлар бир кунда рўй бермайди. Бунга вақт керак. Биз ёшларга эътибор қаратдик. Таркибни ёшартириш дарров мева бермайди. Мавсум давомида секин асталик билан уларни таркибга қўшиб борамиз. Раҳбарият олдимизга қўйган вазифани бажаришда давом этамиз. Академиямиз тарбияланувчиларга кўпроқ эътибор берамиз. Асосий мақсадимиз терма жамоалар учун кўпроқ футболчи етказиб бериш.

- Ҳамробеков, Сайфиев, Турғунбоев каби тажрибали футболчилар жамоани тарк этишди. Уларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларни топдингизми?

- Бундай футболчиларга ўринбосар топиш қийин масала. Бу албатта катта йўқотиш, аммо футболчиларнинг ўзлари шундай қарор қабул қилишди. Улар жамоа ва муҳитни ўзгартиришни исташди. Биз ҳеч кимни мажбурлаб ушлаб ўтирмаймиз. Ҳатто, амалдаги шартномаси бор футболчилар билан ҳам ҳайрлашишга тайёрмиз, агар улар жамоадаги ўрнидан норози бўлишса. Ҳамробеков, Турғунбоев, Сайфиевларнинг ўрнини босиш жуда қийин ва деярли иложсиз. Бироқ биз янги футболчилар билан ишлашимиз керак. Келажакда ўринбосарлар пайдо бўлиши мумкин, лекин ҳозирги вақтда бунинг иложи йўқ.

- Диёр Ортиқбоев бугун марказий ҳимояда ўйнади. Диёрни кейинги учрашувларда ҳам марказий ҳимоячи позициясида кўришимиз мумкинми?

- Ортиқбоев бугун яхши ўйин ўтказди ва унга эътирозим йўқ. Ортиқбоев марказий ҳимоячи ва таян ярим ҳимоячи сифатида яхши ўйнай олади.

- Жамоа янги мавсумда ҳам чемпионликни мақсад қилгани аниқ. "Пахтакор" нима сабабдан ўз рақобатчиларини ортда қолдириб чемпионликни қўлга киритиши мумкин? Агар клуб ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олмаса, жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

- "Пахтакор" ҳар доим чемпионлик руҳига эга бўлган жамоа. Жамоа ким келишидан қаътий назар жамоада чемпионлик руҳи бор. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишнинг ва ҳар доим яхши ўйин намойиш этишнинг иложи йўқ, аммо бу табиий ҳол. Ёш футболчиларимизда ҳам чемпионлик ҳисси мавжудлиги машғулотларда сезилмоқда. Рақибларимиз ҳам яхшигина кучайди. Вақт кўрсатади, ким қандай натижа қайд этишини. Янги мавсум жуда қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ. 


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика