RU

Последние новости

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Максим Шацких: "Декабргача турнир жадвалига умуман қарамайман Новости

Максим Шацких: "Декабргача турнир жадвалига умуман қарамайман

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғрисини, айтганда, ўйиндан норозимиз. Бу биз намойиш этмоқчи бўлган ўйин эмаслиги аниқ. Билмайман, бунга об-ҳаво ёки бошқа таъсир қилдими. Бизда барчаси кўнгилдагидек, бироқ негадир барчасини аксинча қила бошлаймиз. Бизда муаммолар бор, лекин бошқа томондан бугунги вазифа ғалаба қозониш эди, шу боис, йигитлар буни уддалашди. Бундай об-ҳаво шароитида уларга миннатдорчилик билдираман. Энг муҳими, уч очко қўлга киритдик. 

Биздаги муаммолар, афсуски, барҳам топмаган. Бу ҳақда биламиз. Бу тўғрисида ҳар куни гаплашамиз. Лекин нимагадир эриша олмаяпмиз. Баъзи футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини тушунтириш қийин, ҳатто тактик жиҳатдан ҳам. Бизда ўз позициясидан ташқарида ўйнайдиганлар ҳам бор, аммо бу катта ҳажмдаги ишнинг моҳиятини ўзгартирмайди. Биз оддий хатолар туфайли бундай муаммоларга дуч келишда давом этамиз. Тўпни консентрация қилиш фақат бизнинг жамоага хос эмас. Чемпионатда кўплаб жамоалар шунга эътибор қаратишади. Машғулотларда муаммолар устида ишлаяпмиз. Ҳимояда қийинчиликлар бор. Футболчиларни нафақат қулоқ солишни, балки эшитиб, уқиб олишни ўрганишлари керак. Бу энг муҳими.

Барча жамоалар очко йўқотмоқда ва йўқотишда давом этади. Мен бу ҳақда мавсум бошида гапиргандим. Йигитларга айтаман, сиз ўз ўйинингизни кўрсатишда давом этишингиз лозим. Ким нима йўқотади, менга қизиқ эмас. Ишонинг, мен қачон турнир жадвалига қарамайман. Жадвалга декабрда қарайман. Барча очко йўқотиши мумкин. Ҳозир жамоалар тенглашди. Қачондир пешқадам бўлган жамоа охирида юрибди. Жамоалар ўйинида фарқ бўлиши мумкин, ҳисобда эса бу акс этмаяпти. Бу Англия чемпионатини эслатади, у ерда, айтайлик, "Манчестер Сити" "Брентфорд" ёки "Сток Сити" майдонига бориб ютқазиши мумкин. Бу йил чемпионат анча ўсди, жамоалар даражаси яқинлашди. Бу яхши.

Ёшларнинг ҳолати сизга ташқаридан яхши кўриниши мумкин, аммо уларнинг шаклланишига олти ой вақт кетди. Ҳимоядаги хатолар такрорланмоқда, бироқ жамоада ёшлар жамоасидан бошқа ерда тўп тепмаган йигитлар кўп, демак, бу нормал ҳолат. Лекин баъзида бир йилдан ортиқ жамоадан бўлган тажрибали ўйинчилар ҳам шундай хатоларга йўл қўйишади. Бу кишини сергак бўлишга чорлайди. Мен фақат ҳимоячилар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ҳимоя ҳужумдан бошланади. Хатода ҳамманинг айби бўлади. Шу боис, хатоларни тузатишга уринишимиз даркор.

Ўзбекистонда жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият етарлича. Терма жамоанинг таркиби жуда яхши. Европа чемпионати олдидан сюрпризлар бўлишини айтгандим, улар аллақачон содир бўла бошлади. Шу боис, кутилмаган ҳодисалар рўй бериши мумкин. Лекин такрор айтаман, биз жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак. 

Мен кам ўйин амалиёти эга футболчиларга имкон бермоқчиман, бироқ 1:0 ҳисобидаги ўйинларда уларни майдонга қўйиб юбориш қийин. Ҳаммасига вақт керак. Ўйинлар уларнинг тажриба орттиришига ёрдам беради.

Муҳаммадали Ўринбоев ҳақида аниқ нимадир дея олмайман. У қолса, табиийки, кучайиш бўлади", деди "Пахтакор" устози.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика