RU

Последние новости

13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  0 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  3 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  4 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  6 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  10 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13

Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман" Новости

Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"

Ўзбекистон Суперкубогида "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин ҳақида ортиқча гапиришдан фойда йўқ. Ўйин сифати бўйича йигитлардан розиман, улар борларини беришди. Футболчиларимиз ўз даражасини кўрсатишди. Афсуски, яна хатоларимиз бизга панд берди.

- "Насаф" жамоаси 4 кишини майдонга тушираётган пайтда сиз 3 нафар футболчини чақиргандингиз, кейин эса тўсатдан қарорингизни ўзгартириб, 1 нафар футболчини туширдингиз. Бу Бердиевнинг қарорларидан кейинги ўзгартиришмиди?

- Биз мажбурий ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Бу футболчи чарчаб қолгани туфайли амалга оширилди. Футболчиларимиз 18-19 ёшда, ҳали ёш.

- Мураббийлар баъзида пенальтилар сериясида дарвозабонни алмаштиради. Сизнинг захира посбонингиз тушишга тайёр турганди. Уни тушириш истагингиз бормиди?

- Бизда дарвозабонлар мураббийи бор. Биз унинг қарорига кўра иш тутамиз. 

- Пенальтини ижро этганларни сиз танлаб бердингизми?

- Футболчилар ўзлари танлашди. Мен улар билан маслаҳатлашган ҳолда шундай қарорга келдим. Шахсан мен футболчиларни пенальтилар сериясига тайёрлайдиган мураббийлардан тоифасидан эмасман.

- Захирадаги имкониятларимиз кам деб айтдингиз. Бу Элит Чемпионлар Лигасида клубга қийинчилик туғдирмайдими?

- Ёзда трансферлар қиламиз. Камида ёзгача шу таркиб билан ўйнашимиз керак. Элит ОЧЛгача режа бўйича ишлашда давом этамиз. 

- "Пахтакор" гол урганидан кейин жамоа анча ортга қайтиб, ҳимояланишга эътибор қарата бошлади. Нима учун шундай бўлди?

- Футболчиларга тўпни назорат қилишни буюрдим. Аммо ёш футболчилар тўп назоратида қийинчиликка дуч келишмоқда. Ҳозирча тўпни ўзида сақлай оладиган футболчилар кам. Буни уқтириб, ўйин пайтида гапимни етказишга уриндим, аммо бу жуда қийин бўлди. Эҳтимол, куч етишмагани боис тўпни назорат қилмагандирмиз. 

- Холдорхонов сўнгги учрашувларда қайдномадан жой олмаяпти. Бунга сабаб нима эди?

- Унинг ўйинларида пасайиш кузатилгани учун шунчаки ўринбосарлар жамоасига юбордик.

- "Пахтакор"га келганингизган кейин жамоани етакчилар бирин-кетин тарк этишмоқда ва молиявий имкониятлар камайиб бормоқда... 

- Бизда молиявий қийинчиликлар борлигини ким айтди? Футболчи жамоани тарк этишни хоҳладими, уни жамоада олиб қолишдан маъно йўқ. Бу уларнинг ҳуқуқи ва улар кетгани тўғри ҳам бўлади.

- Кўриниб турибдики, таркибдаги футболчилардан кўнглингиз тўлмаяпти. Буни бот-бот таъкидлаб келмоқдасиз. Бундай воқеалар ривожига қачонгача чидайсиз?

- Биз академиямизга таяниб иш тутамиз ва бу раҳбариятнинг қарори. Сиз кечаги "Пахтакор"ни унутинг, бу йил бошқа жамоани кўрасиз. Келган пайтимда 2 марта чемпион бўлгандик. Ҳозир бошқа жамоа шаклланди. Бугун айрим футболчилар биринчи марта майдонга тушишди, "Бунёдкор" стадионини энди кўриб туришибди. Умуман олганда, йигитлар борларини беришди, бунинг учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика