RU

Последние новости

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  1 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  2 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

Максим Шацких: "Бугун бизнинг фойдамизга ҳакам томонидан қандайдир қўпол хатолар бўлмади" Новости

Максим Шацких: "Бугун бизнинг фойдамизга ҳакам томонидан қандайдир қўпол хатолар бўлмади"

Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ёмон бўлмади. Афсуски, ҳар сафар гол ўтказиб юборяпмиз. Негалигини билмайман. Умуман олганда ёмон ўйнамадик. Ғалаба қозониш учун етарлича ҳужумлар қилдик. Ҳозир энг кераклиги уч очко ва биз бунга эришдик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Бунинг устида ишлаймиз. 

- Ҳакамлик борасида қандайдир эътирозлар борми? Сабаби, деярли ҳар учрашувда шу муаммога тўхталяпсиз...

- Менимча, ўша вазиятларда бунга сабаб бор эди. Бугун ҳар ҳолда ҳакам ўйнаш учун имконият берди. Тўхталишлар унчалик ҳам кўп бўлмади. Бугун бизнинг фойдамизга ҳакам томонидан қандайдир қўпол хатолар бўлмади. Пенальти билан боғлиқ вазиятда менга кўпроқ пенальти бордек туйилди. Такрорий вазиятни ҳали кўрганим йўқ. Аммо менимча пенальти бор эди.

- "Пахтакор" деярли ҳар учрашувда бир хил таркибда ўйнамоқда. Сиз роцацияларга ҳам қўл уриб турасизми? Яъни юлдуз футболчиларга асосий таркибда жой кафолатланмаган дея оламизми?

- Бизда асосий таркиб йўқ. "Пахтакор"да бирга шуғулланаётган бутун таркиб бор. Улар ҳозирда 18 кишини ташкил қилади. Ҳар бир ўйинчи исталган ўйинда асосий таркибда майдонга чиқиши мумкин. Қайтараман, бизда асосий таркиб йўқ. Ишонинглар, ўйинчи терма жамоа аъзосими, йўқми бизга фарқи йўқ. Биз мураббийлар бу футболчиларни ҳар куни кўрамиз ва улар машғулот вақтида ўзларини қандай тутаётганларини яхши биламиз. Шунга қараб улар асосий таркибда майдонга тушишади. "Пахтакор"да ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Жамоада рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлсагина жамоада ўсиш бўлади. Ўйинчи рақобатсиз қолса у деградацияга учрайди. Афсуски, ҳозирда жамоамизда рақобат биз истагандек эмас. Аммо келажакда буни бартараф этамиз. 

- Достон Турсунов ҳали жароҳатини тўлиқ тиклолмадими ёки унинг ўйини асосий таркибга тортмаяптими?

- У шунчаки тикланмоқда. Бу каби жароҳатдан сўнг ўйинчига осон бўлмайди. Достон ўз спорт формасига қайтиши билан унда майдонга тушиш учун имконият пайдо бўлади. 

- Банашак яна гол урди. Унда яна бир қанча вазиятлар ҳам бўлди. Уни жамоага тўлиқ мослашиб кетди десак ҳам бўладими? 

- Адаптация борасида гапингизга қўшилишим мумкин. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида унда муаммолар юзага келмоқда. Аммо у голлар урмоқда, бу эса яхши. Банашак ўзидаги индувидуал махоратни ривожлантириши керак. Жамоадошлари яратиб берган вазиятлардан у фойдаланиши лозим.

- Черанни ўзгартирганингиздан сўнг унинг бироз хафсаласи пир бўлди. Бунга фикрингиз қандай?

- У бундан норози бўлдими?

- Бизга шундай кўринди...

- Йўқ, ҳаммаси яхши. Бизнинг жамоада норозилар йўқ. Агар норозилар бўлса, улар касбларини ўзгартирганлари маъқул.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика