RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Максим Шацких: "Армоним ЖЧда қатнаша олмаганимда холос" Новости

Максим Шацких: "Армоним ЖЧда қатнаша олмаганимда холос"

29 май куни пойтахтимиздаги «Жар» стадионида ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшган тажрибали футболчиларимиз - Максим Шацких, Улуғбек Бақоев ва Виктор Карпенко Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувларини ўтказишди.
Учала футболчи ҳам ўз ўйинлари билан терма жамоамизнинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшишган. Қолган икки футболчига ҳурматни сақлаган ҳолда бугун Шацких ҳақида тўхталишни лозим топдик. Зеро, 20 ёшу 11 ой 19 кунлигида терма жамоадаги дебютини нишонлаган Макс ҳақида ҳар қанча ёзсак, гапирсак, шунча оз. Айнан Шацких терма жамоа сафидаги илк учрашувида «хет-трик»ка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Уни бош жамоага марҳум Маҳмуд Раҳимов таклиф қилган. Терма жамоа либосида битта ўйинда 5та гол урган ягона футболчи ҳам айнан Шацкихдир. Максим миллий термамиз таркибида 34та гол урган. Бу Ўзбекистон термаси учун рекорд натижадир. Шунингдек, терма жамоада 60 дан ортиқ ўйин ўтказган 10 нафар футболчидан бири ҳам бугунги қаҳрамонимиз бўлади. Биз хайрлашув учрашуви ўтказиладиган куни «Ўзбекистон» меҳмонхонасида Максим Шацких билан учрашиб, ундан эксклюзив интервью олдик. Қуйида унинг фикрлари билан танишасиз.



«Пахтакор» академиясидан Киевнинг «Динамо»сигача

- Футбол ўйнашни барча болалар қатори кўчадан бошлаганман. Бу спорт турини танлашимга оилавий муҳит ҳам таъсир қилган. Боиси, ўз вақтида отам ҳам яхшигина футбол ўйнардилар. Қолаверса, акам Олег ҳам футболчи бўлган. Бу ҳақда батафсил тўхталмасам ҳам, мухлислар уни жуда яхши танишади. Хуллас, футболга бўлган меҳр мени «Пахтакор» болалар ва ўсмирлар футбол мактабига бошлаб борди. У ерда миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини Сергей Михайлович Ковалёвдан ўргандим. Аввалига ўсмирлар жамоаси, кейин 2-лигадаги клуб шарафини ҳимоя қилдим. Дарвоқе, унга қадар маълум муддат сузиш, бокс ва дзюдо билан ҳам шуғулланганман. Лекин футболга бўлган муҳаббат бу спорт турларидан устун келган. 1993 йили Россияга йўл олдим ва бир ҳафта давомида Тольяттининг «Лада» клуби кўригида бўлдим. У ерга мени Непомняший деган мураббий таклиф қилганди. Ўша пайтда «Лада» Россия олий лигасида ўйнарди. Бу орада Саратовнинг «Сокол» жамоасидан қизиқарли таклиф келиб тушади ва ҳеч иккиланиб ўтирмасдан қандайдир икки дақиқа ичида шартнома имзолашга розилик берганман. Бу менинг илк профессионал шартномам эди. Ўйин амалиётим кам бўлгани учун ярим йилдан сўнг Волгограднинг «Торпедо-Вольжс-кий» клубига кўчиб ўтдим. Ёш бўлганим учун мураббийлар кўпроқ тажрибали ўйинчиларга ишонч билдиришарди. Кейин Ижевскнинг «Газовик-Газпром» жамоасида 7-8 ой ўйнадим. Шундан сўнг, менга илк қизиққан клуб «Лада» сафида ва «Балтика» жамоасида ҳаракат қилдим.

Шуни айтишим керакки, 15 яшар ўсмир учун уйдан узоқда ҳаёт кечириш жуда қийин бўлган. Бир ой роса қийналганман. Тез-тез асабийлашардим, уйга кўп қўнғироқ қилардим. Очиғини айтсам, футболни ташлашга ҳам тайёр бўлиб қолгандим. Икки-уч ойлардан кейин дўстлар орттирдим ва секин-аста мусофирчиликдаги ҳаётга кўникдим. Шундан кейин Москванинг «Спартак» клуби таклифига кўра, уч ой жамоа кўригида бўлганман, машғулотларда асосий таркиб билан шуғулланганман. Ўша пайтда Олег Романцев жамоа бош мураббийи эди. Лекин менга кўпам эътибор қаратишмади. Сўнгги йиғиндан кейин ҳаммани уйига тарқатиб юборишди ва мен бошқа «Спартак»ка қайтиб бормадим. Киевнинг «Динамо»си қизиқа бошлаганидан кейингина яна эсларига тушиб қолдим. Аммо аллақачон кеч бўлганди. Чунки мен болалигимдан «Динамо»га мухлислик қилганман. Киевликлар Тошкентга «Пахтакор» билан ўйинга келишганида, майдон четида уларга тўпни узатиб турардим. Таклиф бўлган заҳоти бир сония ҳам ўйлаб ўтирмадим. «Спартак»нинг эса осонликча мен билан хайрлашгиси келмади, тоғ-тоғ пулларни ваъда қилди. Лекин мен қарор қабул қилиб бўлгандим. Киевга учиб борган куним «Динамо» базасига йўл олдик. У ерда бизни афсонавий мураббий Валерий Лобановский кутиб ўтирган экан. Қачонлардир фақат телевизор орқали ўйинларини кўрган инсоннинг қаршисида вақти келиб ўтиришимни тасаввур ҳам қилмагандим. Бундай инсонлар юз йилда бир маротаба дунёга келишади. Хонага кирганимда креслода бошида сийрак сочи қолган Лобановский ўтирарди. Худди ҳаммомга кириб чиққан одамдек, бутун баданимни тер босиб кетган. Эътиборлиси, Валерий Васильевич ўша пайтгача бирор марта ҳам ўйинимни кўрмаган экан. Агентлар битта учрашувдаги ҳаракатларимни кузатишган ва шунинг ўзи етарли бўлган. Соядаги тулпор мисоли «Динамо»га ўтганман. Лобановский ўзаро илк суҳбатдаёқ қандай футболчи билан гаплашаётганини билиб олар экан. Ана шундай буюк қобилият эгаси бўлган. Агар фикрлари, қарашлари турлича бўлса, зўр футболчилигига қарамай, жавоб бериб юборган. Бахтимга Васильевич билан футбол кўришимиз бир хил чиққан. Лобановский менга 3та савол берган. Учала саволга ҳам ўзи кутган жавобни берганимдан ке-йин мен билан шартнома имзолашган.



«Сантьяго Бернабеу»да уч марта ўйнаган ягона

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУТБОЛЧИ


- Ҳа, мен жуда қийин вазиятда «Динамо»да пайдо бўлдим. Ўша пайтда Украина футболи юлдузи Андрей Шевченко «Милан» клубига ўтиб кетганди. Мухлислар ва мутахассисларни Шеванинг ўрнини ким эгаллар экан, деган савол қизиқтирар эди. Бу ҳолат менга қўшимча босим юкламасди, лекин ҳаддан ортиқ эътибор сабабли, озгина ҳаяжон бўлган. Қолаверса, матбуотнинг босимига ҳам дош бериш талаб этиларди. Бахтим шуки, мен жуда яхши «коллектив»га эга жамоага тушдим. Агар жамоа яхши бўлмаганида, ишонч билан айтишим мумкинки, ўйнаб кета олмасдим. Мен бу ҳақда жуда кўп гапираман ва бундан кейин ҳам шу мавзуда сўзлашдан чарчамайман. «Динамо»даги дебют ўйинимдаёқ янги жамоам таркибидаги голлар ҳисобини очганман. Кейин кетма-кет учрашувларда рақиблар дарвозасини ишғол қилдим. Европа Чемпионлар Лигасидаги илк ўйиним ҳам кечагидек ёдимда. Литванинг «Жальгирис» клубига қарши майдонга тушганмиз. Оёғим қалтирамаган, чунки собиқ иттифоқ жамоаси мен учун бегона эмасди. Иккинчи саралаш босқичида Даниянинг «Ольборг» жамоасини икки ўйин натижасига кўра таслим этдик. Гуруҳда адашмасам, Ливеркузеннинг «Ба-йер», Словениянинг «Марибор» ҳамда Мадриднинг «Реал» клублари билан ўйнагандик. Каминага «Сантьяго Бернабеу»да бир эмас, уч маротаба ўйнаш насиб қилган. Европанинг катта стадионларидан фақат «Камп Ноу»да ўйнамаганман, холос. Футбол монстрлари Зидан ва Бекхэмга қарши ўйнаш насиб қилганидан хурсандман. Хуллас, «Динамо»га келган мавсумим чемпион бўлдим. Шунингдек, клубни чемпион сифатида тарк этдим. Ҳалигача бир нарсани афсус билан эслайман, Юрий Сёмин «Динамо» таркибидаги сўнгги ўйинимда мени майдонга туширмаган. Нима учун шундай қарорга келганини ҳалигача тушуна олмайман. Ўшанда асосий рақиб «Шахтёр» билан ўйнаган эдик. Учрашув натижаси ҳеч нарсага ўзгартириш киритмасди. Айнан шу жиҳати ҳам менда кўплаб саволларни пайдо қилган эди. Ўша ўйин Сёминнинг ўзи учун ҳам «Динамо» бош мураббийлигидаги охирги учрашув бўлган. Аввалги ўйинларда майдонга тушмаган бўлсам ҳам, алам қилмасди. Бу мавзуда у билан гаплашмаганман. Унгача ҳам ўртамизда гап-сўз ўтмаган.

«Динамо»да қолишим мумкинмиди? Ҳа, шундай имконият юзага келган, фақат кечроқ. Сёминдан сўнг клубни Валерий Газзаев қабул қилиб олган. Кейинроқ билишимча, у мени жамоасида кўришни истаган экан. Афсуски, мен Қозоғистоннинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолаб бўлгандим. Дарвоқе, 4 йилдан бери биз «Локомотив» клуби билан судлашяпмиз. Астана жамоасининг маош ва мукофот пулларидан каттагина қарзи бор. 2010 йили ФИФАга шикоят хати ёзган эдик. Шу кунларда Лозаннада айнан бизнинг ишни кўриб чиқаётганлар билан учрашишимиз керак.



Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Динамо» хотирамда абадий қолади. Футболчилик фаолиятимдаги юлдузли онларни айнан Киевда ўтказдим. Жамоа таркибига бразилиялик, африкалик легионерлар кела бошлашганидан сўнг клубдаги муҳит ўзгарди. Биласизми, юқорида сизга айтган «коллектив» агар футболчини яхши қабул қилмаса, минг уринса ҳам яхши ўйнай олмайди. Биз шундай ҳамжиҳат жамоа эдик. Бу катта ва аҳил жамоани Лобановский шакллантирганди. Белькевич ва Ребров билан ҳужум тандемида ўйнаганимда умуман қийинчиликни ҳис қилмасдим. Валентин Белькевич билан 5-6 йил базада бир хонада яшадик. Кейинроқ Артём Милевский билан ҳам яхши тандем бўлгандик. Ўша юлдузли таркибдан дарвозабон Шовковский ва Милевскийлар ўйнашяпти. Қолганлар фаолиятларини якунлаб бўлишди.

Ўзбекистон чемпионатида келишилган ўйинлар бор

- Бир пайтлар ҳеч қандай рекламасиз ҳам ўзбекистонлик футболчилар Россия клубларига ўтишарди. Ҳозир Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовдан бошқа ҳеч ким йўқ. Витя футболдаги асосий тарбияни Россия ва Украинада олди. Нима учун ҳозир ёрқин футболчилар етишиб чиқмаяпти? Бунга етарлича асослар бор. Билишимча, Ўзбекистон чемпионатида келишилган ўйин-лар бор ва кўпайиб боряпти. Келишилган учрашувлари бор чемпионат ҳеч қачон кучли бўлмайди. Табиийки, бундан миллий терма жамоа ҳам азият чекади. Тўғри, олий лига ўйинларини кузатиш учун менда имконият йўқ. Лекин бу ердаги дўстларим билан гаплашганимда, улар Ўзбекистон чемпионатидаги сўнгги янгиликлардан мени бохабар қилиб туришади. ЎФФ ва ПФЛ биринчи галда ана шу келишилган баҳсларни томири билан қўпориб ташлашга эътибор қаратиши керак. Акс ҳолда ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз.



Йигирма яшар футболчини ёш дейишаётган экан. Кечирасизу, мен 20 ёшимда Чемпионлар Лигасида «Реал»га қарши майдонга тушганман. Биз-ку ҳеч қандай шароит бўлмаган даврда ўйнаб, шунчалик даражага етдик. Ҳозирги ёшларга яна қандай шароит қилиб бериш керак? Ўсмир ва ёшларимиз ЖЧларда ўйнаш-япти. ЖЧ бу катта бозор. Марҳамат, ўзингни кўрсат ва ўз тақдирингни ўзинг ҳал қил. Истак бўлмаса қийин. Бўлди, ёшлар ўртасидаги мундиалда қатнашдим, шунинг ўзи менга бўлади деса, ўша ҳолича қолаверади.

Мен жуда эрта ва ўз ўрнида, вақтида Россия клубига ўтдим. Бу менинг биринчи ютуғим бўлган. Атрофимдаги дўстларим жуда ҳам яхши бўлишмаган. Агар шу ерда қолиб кетганимда, нотўғри йўлларга кириб кетишим аниқ эди. Ҳозирги футболчилар орасида чойхонага бормайдигани бўлмаса керак. Футболчининг майдондаги умри қисқа бўлади. Менга бу ҳақда 20 ёшимда айтишарди. Ҳозир 35 ёшга тўлиб, шу нарсани тушуниб етдим. Қисқа фурсат ичида ҳаммасига улгуриб қолиш керак. Бу йил 36га тўламан. Лекин ҳали фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Ребровга тегишли бўлган рекордни янгилашим учун 2та гол етмаяпти. Аммо мен бу рекордни янгилаш ҳақида бутун ўй-хаёлим билан ўйлаётганим йўқ. Агар шу нарса бирламчи бўлганида, мен аллақачон бунга эришган бўлардим. Биласизми, менинг энг катта камчилигим - қизғанишни билмайман. Ўзим гол урадиган вазиятда бўлсамда, мендан қулайроқ вазиятда турган шеригимга тўпни ўтказиб берардим. Бундай ҳолатлар жуда кўп бўлган. Жамоадошим бўш дарвозани ишғол қилишидан роҳатланардим. Билмайман нимага, лекин менда шундай аҳмоқона одат бор эди. Ўзимни ўйламаганман. Агар ҳаммасини ўзим урганимда, Ребров эмас, Олег Блохиннинг ҳам рекордини янгилашим мумкин эди.   



Европа клубларидан яхши таклифлар бўлган, лекин...

- «Динамо»даги энг гуллаган давримда Европанинг кўзга кўринган жамоаларидан етарлича таклифлар бўлган. Лекин бирор марта ҳам ўзимга таклиф билан чиқишмаган. Киев клуби президенти барча масалани ўзи ҳал қилган. Билишимча, мен учун катта пул талаб қилишган. Кейинчалик эса ўзимизга ҳам керак, деб сотишмаган. «Вест Бромвич»га ўтишимга озгина қолганди. Балки, ўша пайтда Туманли Альбионга кўчиб ўтганимда, бир йилдан кейин ким билади, Лондондами ёки Манчестердами, ўйнашим мумкин эди. Ёки аксинча, ишим юришмай, ортга қайтиб келган бўлармидим? Шу боис, нима бўлган тақдирда ҳам, мен бундан афсусланмайман.

Армоним битта - ЖЧда қатнаша олмадим

- Терма жамоадаги фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, жуда яхши ўйинларни ўтказдим. Осиё кубогида ярим финалга қадар етиб бордик. Афсуски, терма жамоамиз таркибида ЖЧга чиқа олмадим. Бу футболчилик фаолиятимдан қолган ягона армон бўлади. Лекин бунга бир неча бор яқин келгандик. Айниқса, сўнгги мундиал саралашида Корея билан дуранг ўйналганида, ҳозир терма жамоамиз Бразилиядаги жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган ва биз сиз билан айни шу мавзуда суҳбатлашиб ўтирмасдик. ЖЧ-2014 саралаши жуда аламли бўлиб тарихда қолди. Футболда майда-чуйда нарсалар бўлмайди. Ҳар ким ўзи вазифасини сидқидилдан бажариши керак. Нима, бизда маблағ йўқми? Бор, фақат уни аниқ мақсад йўлида ишлатиш керак. Шунда жаҳон чемпионатига ҳам чиқамиз, мухлислар ҳам катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишади.



Ўзбекистонга қайтишга тайёрман, аммо...

- Яқинда Андрей Фёдоров Ўзбекистонга қайтди ва жонажон жамоаси «Нефтчи»да ишлай бошлади. Мен ҳам қачонлардир қайтишга тайёрман. Аммо бунинг учун аввал таклиф бўлиши керак. Бошқа томондан, яна камида икки йил футбол ўйнамоқчиман. Кўп йиллар давомида орттирган тажрибамни ўзбек футболи ривожига сарфлашга қарши эмасман. Ўзи Ўзбекистонда ҳам тажрибали мураббийлар етарли. Фақат уларга ишлаш учун шароит ва имконият бериш керак. Келишилган ўйинлар, ҳакамларнинг учрашув натижасига таъсир қилиши бартараф қилинмас экан, футболимизда олдинга силжиш бўлмайди. Бу оқсаш рейтингга ҳам таъсир қилади. Мана бу йил Ўзбекистон номидан биргина «Бунёдкор» ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этди. Бу нарса қитъадаги ўрнимизни кўрсатиб қўйди. Футболга тўғри ёндашиш вақти аллақачон келган. Тадбиркорлик қилиш учун ҳам маълум миқдорда маблағ киритиш керак. Бир сўм сарфламасдан, икки сўм ҳақида ўйлаш нотўғри.



Истиқболдаги режалар...

- «Говерла» клуби билан амалда яна шартномам бор. Лекин келаси йили Украина чемпионати қай тарзда ўтказилиши номаълум. Симферополь энди Россияга қарашли. «Таврия» ўз-ўзидан Украина чемпионатида иштирок этмайди. Ҳозир Украинада президентлик сайловларидан кейин вазият ижобий томонга ўзгара бошлади. Киевда тинчлик ҳукмрон. Ҳар қандай ҳолатда ҳам келаси мавсум «Говерла» шарафини ҳимоя қиламан ва юқорида айтганимдек, ҳали футболчилик фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика