RU

Последние новости

11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  2 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  4 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3

Максим Шацких: "Англия премьер-лигасининг 3та клубидан чорлов бўлганди..." Новости

Максим Шацких: "Англия премьер-лигасининг 3та клубидан чорлов бўлганди..."

Европада, аниқроғи Украинда муваффақиятли тўп тепган ҳамюртимиз Максим Шацкихга ўз вақтида Англиянинг номдор клублари жиддий қизиқиш билдирганди.

Жисмоний жиҳатдан бақувват футболчимизнинг услуби топ беш чемпионатларига бемалол тортарди. Нима учун кучли лигалардан тушган таклиф шундайлигича қолиб кетди? Бу ҳақда Шацких “Тезкор Студия”да жавоб берди.

“Кўпчилик ўйлагандек "Вест Бромвич"дан эмас, “Ньюкасл”, “Вест Хэм” ва “Тотенхем"дан таклифлар келиб тушганди. Биз Чемпионлар Лигасида “Ньюкасл” билан ўйнагандик, ўшанда ушбу жамоани Бобби Робсон бошқарарди. Шундан сўнг мени дарҳол қўлга киритишмоқчи бўлишган. Нима учун трансфер содир бўлмаган? Бу саволни Киев клуби раҳбариятига берганингиз маъқул. 2007 йилда “Галатасарой” жамоасидан ҳам чорлов олганман. Яхши сумма тўлашмоқчи бўлишган. Ўшанда “Динамо” президенти чақиртириб, бу менинг даражамга мос эмаслигини айтганди”, - деб хотирлайди Шацких.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Чемпионлар Лигасининг 2002 йилги мавсумида “Динамо Киев” ўз майдонида “Нюькасл”ни қабул қилади. Майдонда 16-рақамда ҳаракат қилаётган Шацких учрашувнинг 16-дақиқасида Шей Гивен қўриқлаётган дарвозани юқори бурчагини аниқ нишонга олади. Кейинчалик бу голга “The Independent” нашри “World class” дея баҳо берганди.

Видео. Бир ўйин тарихи. "Динамо" - "Ньюкасл" ёхуд Шацкихнинг ўша машҳур голи


Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика