RU

Последние новости

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  17 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  45 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда" Новости

Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"

"Сўғдиёна" футболчиси ва Суперлиганинг энг яхши тўпурари Люпче Дориев иккинчи давра олдидан сайтимизга интервью берди.

- Мавсумнинг биринчи давраси якунланди. Биринчи давра ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Мавсумнинг биринчи ярми биз учун анча қизиқарли ўтди. Меҳнатимизга яраша, яхши натижага эришдик деб ўйлайман. Муҳими, шу руҳда давом этиш.

- Жамоанинг биринчи даврадаги иштирокига баҳо бериб ўтсангиз?

- Жуда яхши иштирок этдик деган фикрдаман, аммо айрим бир муддат омадимиз келмади ва ўйинимиз чиқмади. Яхши характер ва меҳнат эвазига бунга эришдик.

- "Сўғдиёна" жамоасининг мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қониқяпсизми?

- Учинчи ўрин яхши натижа, лекин биз янада баландроқ ўринлар учун кураша оламиз. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз керак.

- Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибсиз. Иккинчи даврада ҳам шундай темпда давом этасизми?

- Чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиш мен учун шараф. Голлар ва ассистлар қайд этишда давом этишни мақсад қилганман. Жамоамнинг натижалари яхшиланишига кўпроқ ҳисса қўшиш мақсадидаман.



- "Сўғдиёна" жамоаси кутилмаганда Суперлиганинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди. Бундай натижанинг асосий сабаби нимада?

- Биз мавсум аввалида бунга келишиб олган эдик. Асосий сабаб жамоанинг бирдамлиги ва меҳнат. Мураббийлар ва жамоадошларимнинг меҳнат меваси бу. Мухлисларимиз ҳам бизга катта ёрдам беришмоқда.

- "Сўғдиёна"нинг Ўзбекистон кубогидаги рақиби "Навбаҳор". Кубок баҳсларида ҳақида гапириб ўтсангиз? Кубокдаги режалар қандай?

- Кубок мусобақасида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Буни уддалай олишимизга ишончим комил. Ўзбекистон кубогини юта олишимизга кўзим етмоқда.

- Биринчи даврадаги ёрқин ўйинингиз кўпчиликнинг эътиборини тортгани аниқ. Бошқа бир жамоалардан таклифлар бўлмадими?

- Мен фақатгина "Сўғдиёна" ҳақида ўйламоқдаман. Таклифлар билан шуғулланадиган инсонларим бор. Мен фақат футбол ўйнайман.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика