Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?
18 июл 10:15
Новости
Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига Йоахим Лёв ёки Славен Билич номзоди кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар бонг урмоқда.
Албатта бу борада терма жамоамиз устозининг фикрлари қизиқ. Тимур Кападзега мазкур мавзу юзасидан мурожаат қилдик.
"Тўғриси, нима бўлаётганини тушунмаяпман. Мен ҳам бу хабарни ижтимоий тармоқларда кўрдим. Менга ЎФАдан ҳеч ким маълумот бергани йўқ. Кимнидир олиб келиш борасида ҳам ҳеч нарса дейишмади. Бу хабарга нимадир деб жавоб бериш қийин. Менга берилган вазифани бажардим. Қолганини вақт кўрсатади. Насиб бўлса ишлаймиз, бўлмаса бошқа жойда.
Бу фейк хабарми ёки жараён кетяптими ҳеч ким маълумот бермади. Ҳозир терма жамоа мураббийиман. Ишлашда давом этяпман",- дейди Тимур Кападзе.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии