Лёв Германия таркибини эълон қилди
27 мая 2015 07:00
Новости
Лёв Германия таркибини эълон қилди
Таркибда Мануэль Нойер йўқ. "Бавария" дарвозабони кичик жароҳати сабаб терма жамоанинг бу галги беллашувларида ёрдам бера олмайди. Лёв уни кузга қадар терма жамоага жалб этмаслиги мумкин. Шунингдек, Тони Кроос, Марко Ройс ва Томас Мюллерга ҳам Лёв дам беришга қарор қилган. Ўтган мавсумда Тони Кроос (69), Томас Мюллер (62) учрашувда иштирок этгани боис Лёв уларни безовта қилмаганини таъкидлаб ўтди.
Дарвозабонлар: Роман Вайденфеллер («Боруссия», Дортмунд), Рон-Роберт Цилер («Ганновер»).
Ҳимоячилар: Жером Боатенг («Бавария»), Эрик Дурм, Матс Хуммельс (иккаласи - «Боруссия», Дортмунд), Йонас Хектор («Кельн»), Шкодран Мустафи («Валенсия»), Себастьян Руди («Хоффенхайм»), Антонио Рюдигер («Штутгарт»).
Ярим ҳимоячилар: Карим Беллараби («Байер»), Марио Гетце, Бастиан Швайнштайгер (иккаласи - «Бавария»), Илкай Гюндоган («Боруссия», Дортмунд), Патрик Херрманн, Кристоф Крамер (иккаласи - «Боруссия», Менхенгладбах), Сами Хедира («Реал»), Месут Озил («Арсенал»).
Ҳужумчилар: Макс Крузе («Боруссия», Менхенгладбах), Лукас Подольски («Интер»), Андре Шюррле («Вольфсбург»).
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Комментарии