RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  210 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам" Новости

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам"

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Лутфулла Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Мусобақа жадвалида ёнма-ён кетаётганимиз туфайли бугунги ўйиннинг баҳоси 6 очкога тенг эди. Менимча, барча мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Тўғри, қизил карточка ҳам натижага таъсир қилгандир. Лекин биз учрашув учун тайёрланган барча режаларни амалга оширдик.

— Ўйин давомида Жалолиддинов билан кўп тўқнашдингиз. Шунақа баҳслар ҳаётдаги муносабатларингизга таъсир қилмайдими?

— Йўқ, Жасур ўзимнинг укам. Бизнинг ўртамизда қўпол контактлар ҳам, муносабат ҳам бўлмайди. 

— Мавсумнинг биринчи қисмида "Нефтчи"нинг ишлари юришмаганди. Охирги турларда вазият анча яхшиланди. Ҳозир жамоа олдига қўйилган вазифа қандай?

— Тўғри, йил аввалида ниятларимиз каттароқ эди. Аммо омадсизликка учрадик. Ўзим ҳам жароҳат туфайли майдон ташқарисида қолиб кетдим. Вазифага келадиган бўлсак, жамоанинг бугунги ҳолати ва руҳиятидан келиб чиқиб, кучли олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика