RU

Последние новости

22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  0 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  5 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  3 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  16 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  4 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  12 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  16 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6

Лушаннинг севимли гапи кеча ўзига қарши ишлади Новости

Лушаннинг севимли гапи кеча ўзига қарши ишлади

Кеча "Бунёдкор" ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Албатта, бу ўйин ҳали кўп марта эсга олинади ва таҳлил қилинади.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан саволларга жавоб бераётиб, мағлубият ҳақида тўлиқ фикр билдира олмаслигини ва журналистларда саволлар бўлса, икки кун ичида жавоб қайтаришини маълум қилди. Биз бу ўринда бош мураббийнинг ҳолатини тўғри тушунамиз. Ўз майдонингда ютқазиб қўйиш ҳар доим аламли, бўлиб ҳам стадионга 20 мингдан зиёд томошабин келганда.

Кеча "Бунёдкор" стадионида ҳақиқий аншлаг бўлди. Ҳатто узоқ вилоятлардан ҳам кўплаб мухлислар келишди. Мухлисларнинг асосан иккита сабаб туфайли пойтахтга келишгани турган гап: биринчиси, ҳашаматли "Бунёдкор" стадионини кўриш, иккинчиси, Сардор Рашидовнинг ўйинидан завқ олиш. Лекин "Персеполис" билан ўйинда Рашидов ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмади. Аниқроғи, унга рақиб футболчилари умуман имкон беришмади. Рашидов "ёпиб" қўйилса, жамоада иккинчи режа йўқлиги панд бериб қўйди.

Эътибор беринг, "Ал Жазира" ва "Ал Наср" клубилари билан кечган баҳсларда Сардор Рашидовга ҳеч ким халақит бермаганди, натижада жиззахлик ярим ҳимоячи ўзи истагандек ҳаракат қилди. Қанотлардан, баъзан марказдан ёриб кириш, тўпни шерикларига вақтида узатиб бериш дейсизми, аммо кечаги беллашувда ёриб кириш тугул, ҳатто тўп узатиб беришлар ҳам ўхшамади. Бунинг устига ўйиннинг дастлабки ўн-ўн беш дақиқаси ичида Рашидов гўёки ҳамма унга қараб тургандек, фақат у мухлислар учун ўйнаётгандек ўзини тутди. Натижада наҳотки Рашидов "юлдузча" ушлаган бўлса, деган хаёлга борган пайтларимиз бўлди.

Энг алам қилгани эса Сергей Лушаннинг матбуот анжуманида бир-икки бор айтган севимли гапининг ўзига қарши ишлагани бўлди. Лушан аввалги иккита ўйиндан олдин шундай деганди: "Тартиб маҳоратни енгади". Тўғри, "Персеполис" билан ўйинда ҳам бу гап ўзини оқлади, яъни тартиб маҳоратни енгди, фақат тартибли ўйин шу куни рақиб томонидан кўрсатилди. Эронликлар ҳисобни очгач, қолган дақиқаларда жуда тартибли ўйин намойиш этган ҳолда "Бунёдкор"га умуман имкон беришмади.

Сергей Лушан айтганидек, кеча "Персеполис" ҳимоявий ўйин кўрсатгани йўқ, балки ақл билан иш кўрган ҳолда тартибли футбол ўйнади. Ортиқча куч сарфламасдан "Бунёдкор"ни мағлуб эта олди. Муҳими, улар кичик ҳисобни сақлаб қолишди. Бу жамоа ўтган турда "Лахвия"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бу сафар эса гол ўтказмасдан "Бунёдкор"дан устун келди. Агар Сергей Лушан каби тартиб маҳоратни енгади дейдиган бўлсаг-у, лекин рақиб жамоа тартибни биринчи ўринга қўядиган бўлса, унга "Бунёдкор" қайси йўлни танлайди? Маҳоратними? "Бунёдкор" таркибида маҳоратли футболчилар бор, бироқ мураббий учун маҳоратли жамоа тузиш энг муҳими ҳисобланади. Шундай экан, Лушан олдидаги бирламчи вазифа маҳоратли жамоани шакллантириб олиш. Бунинг учун эса вақт бемалол.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика