Лукакунинг “МЮ”га ўтишидан Райола 10 миллион фунт ишлайди
08 июл 2017 03:13
Новости
Лукакунинг “МЮ”га ўтишидан Райола 10 миллион фунт ишлайди
“Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг “Челси” ёки “Манчестер Юнайтед”га ўтиши борасида айрим маълумотлар оммага эълон қилинди.
Жума куни “Челси” ҳужумчининг трансфери борасида худди “МЮ” сингари 75 миллион фунтлик таклифни ливерпулликларга жўнатди.
Аммо шунга қарамай “Челси” худди “МЮ” сингари футболчининг агентига тўланадиган тўловни тўламоқчи эмас, дея хабар бермоқда ВВС.
Sky Sports нашрининг хабарига кўра, Лукакунинг “МЮ”га ўтишидан Райола 10 миллион фунтга яқин маблағни ишлаб олади. “Челси” эса агентни тақдирлашга бундан озроқ маблағ сарфламоқчи.
Илгарироқ Райола ўз мижозини “МЮ”га ўтишга ҳаракат қилаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Ўтган мавсум бошида айнан ушбу агентнинг бир йўла учта мижози – Погба, Мхитарян ва Ибрагимович айнан “МЮ” таркибига келиб қўшилганди.
Комментарии