Лукаку ёки де Брюйне? Куртуа Чемпионлар Лигаси финалида кимни қўллаб-қувватлайди?
27 мая 2023 14:09
Новости
Лукаку ёки де Брюйне? Куртуа Чемпионлар Лигаси финалида кимни қўллаб-қувватлайди?
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Ромелу Лукаку ва "Интер"га Чемпионлар Лигаси финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ғалаба қозонишини тилади.
"Шаҳарликлар" ярим финал босқичида "Реал"ни умумий 5:1 ҳисобида таслим қилди. "Интер"нинг финал йўлидаги сўнгги синови "Милан" (3:0) бўлди.
"Қаймоқранглилар" дарвозабони финал тўқнашувида Кевин де Брюйнени эмас, Лукакуни қўллаб-қувватлашини айтди:
"Умид қиламанки, Ромелу Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқади. Албатта, Кевин ҳам у ерда бўлади, лекин мен Лукакуни бироз яхшироқ деб биламан. Мен уни жуда ҳурмат қиламан", – деди Куртуа.
"Интер"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини 10 июнь куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии