RU

Последние новости

20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  17 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  53 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

"Луисма Эрнандеснинг кетиши натижага боғлиқ эмас, номзодлар орасида хорижлик мураббий фаворит бўлиб турибди" — "Металлург" бош директори Новости

"Луисма Эрнандеснинг кетиши натижага боғлиқ эмас, номзодлар орасида хорижлик мураббий фаворит бўлиб турибди" — "Металлург" бош директори

Суперлиганинг 4-тури арафасида Бекободнинг "Металлург" жамоасида мураббий истеъфоси юз берди.

Расман: "Металлург" испаниялик мураббий билан шартномани бекор қилди

Шу вақтгача жамоани бошқариб келган испаниялик Луисма Эрнандес клуб билан хайрлашишга қарор қилди. Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш ва янги мураббий борасида "Металлург" бош директори Шавкат Саидовга мурожаат қилдик. 


- Луис Эрнандеснинг "Металлург"дан кетишида дастлабки учта турдаги натижалар бош омил бўлдими? Умуман бу жараён қандай юз берди?

- Мураббий билан хайрлашиш учта турдаги натижаларга боғлиқ эмас. "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик жараёнида, дам олиш куни белгиланди. Эртаси куни Луисма томонидан оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилиш ҳақида мурожаат бўлди. Раҳбарият билан ўрганиб чиққан ҳолда дўстона хайрлашувга келишилди. Кеча Луисма Бекободга келди ва жамоа билан учрашиб, илиқ тарк этди. Натижалар асосий омил бўлмаслиги аниқ эди. 

- Клуб испаниялик мутахассиснинг ишидан қанчалик қониқиш ҳосил қилди?

- Барча билади футболда ғалаба ва мағлубият бирга юради. Луисма билан ажойиб ғалабалар, аламли мағлубиятлар  ҳам юз берди. Европалик мураббийдан ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар керакли тажрибани олди, дея оламан. Ташкилий ишлар, тактик масалаларда ўзига яраша билимга эга мутахассис. Луисма билан ҳамкорлигимизни клуб раҳбари сифатида қониқарли, деб ўйлайман. 

- Жамоани кейинги мураббийи ким бўлади? Мураббий танлашда қайси факторларга таянилади?

- Бугун эрта янги мураббий масаласига аниқлик киритилади. Хорижлик мутахассис келиш имконияти кўпроқ. Факторларга келсак, аҳамият берган бўлсангиз Рустам Мирсодиқов даврида "Металлург" ўз ўрнига эга бўлди. Барқарор жамоага айланди. Кейинчалик Андрей Шипилов, Жасур Абдураимов, Луисма Эрнандес билан ишладик. Учала мураббийимиз ҳам терма жамоаларда, клубларда мураббий, ассистент сифатида ишлаб келишган. Яққол бирон клубда бош мураббий бўлишмаганди. "Металлург"да уларга шундай имконият берилди. Янги мураббийнинг жамоани барқарор олиб юриши учун тажрибаси бўлиши керак, деган фикрга келдик. Психологик ёндашувга кўпроқ эътибор беришимиз лозим. Шу нарсаларга таянамиз. 

- Демак асосий фаворит хорижлик?

- Юқорида айтганимдек, хорижлик мутахассис номзоди устун.

- "Металлург" олдига аниқ вазифа қўйилганми? Суперлигада қандай иштирок этишни мақсад қилган?

- Биласиз, "Металлург" азалдан "чақилмас ёнғоқ" бўлиб келган. Кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади. Ишонч билан айта оламан, "Металлург" 2017 йилдан ҳозирги кунгача жадал ривожланмоқда. Яратилган шароитлар, академия, инфратузилма, ташкилий ишлар бўйича топ 3таликка кирамиз, десам адашмаган бўламан. "Металлург"га фақат яхши ўринлар ярашади. Молиявий томондан катта бўлмаса ҳам биронта ходимимиз, мураббийимиз томонидан бу борада шикоят бўлмаган. Ўзбекистондаги энг яхши академияга эгамиз. Бу ҳам ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Келажакда иқтисодий томонлама бақувват бўлсак, янада юксак марраларни олдимизга қўйишимизга ишонаман. Стратегиямиз бор. "Металлург" профессионал клубининг статусини, нуфузини кўтаришимиз зарур. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика