RU

Последние новости

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  5 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4

Луисма Эрнандес: "Ёшлар билан ишлаш ҳар доим натижа беради" Новости

Луисма Эрнандес: "Ёшлар билан ишлаш ҳар доим натижа беради"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида

- Ҳаяжонга бой ўйин бўлди. Қийин ўйин ўтказдик. Мақсад ғалаба эди, албатта меҳмонлар ҳам очко қўлга киритиш учун ҳаракат қилишди. Биз тўп билан ишлашда устунликка эга эдик ва бу якунда бизга ғалаба келтирди. Бугунги ғалаба билан жамоамиз аъзоларини табриклайман. Бугун бир ҳафта давомида олиб борган машғулотларимиз самараси кўринди. Ёшлар билан ўйнаш ҳар доим натижа беради.

"Нефтчи" иккинчи даврада яхши ўйин намойиш этмоқда, бу билан уларни табрикласа бўлади. Бизнинг жамоадан бу клубга ўтган футболчилар ҳам бор, уларни ҳам чин дилдан табриклайман. Ҳозирги кунда жамоани навбатдаги мавсумга тайёрлаяпмиз. Кейинги мавсум ҳам янада қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

- Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўйиндан сўнг ёшларга имкон беришни айтгандингиз. Ротация бўйича тушунтириш бера оласизми?

- Охирги машғулотлар давомида Алиқулов жароҳат олганди. Шу сабаб бугун биз Иброҳимовни асосий таркибда туширдик. Бундан ташқари кўрган бўлсангиз, охирги дақиқаларда Шаҳзоджон Неъматжоновни ҳам майдонга туширдик. Раҳбарият олдиндаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун вазифа қўйган. Шу сабабдан ҳам ҳозирча таваккалга қўл урмаяпмиз. Навбати билан ёш футболчиларни майдонга тушираяпмиз.

- Жамоа бугун ғалаба қозонган бўлса ҳам ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, Бектемир Абдуманноновнинг ўйинидан мамнунман. Гол урган футболчи эътиборга тушади, аммо голгача бошқа футболчилар ҳам меҳнат қилишади. Жамоамизнинг барча футболчилари бугун яхши ўйин намойиш этишди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшишди. Бугун ҳимоя чизиғимиз вакиллари кўрсатган ўйиндан ҳам мамнунман.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика