RU

Последние новости

22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  192 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  21 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  31 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31

Луисма Эрнандес: "Ўзбек футболига Испания методологиясини олиб кирмоқчимиз" Новости

Луисма Эрнандес: "Ўзбек футболига Испания методологиясини олиб кирмоқчимиз"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Эҳтиросларга бой ўйин бўлди. Биринчи таймда вазиятлар ҳосил қилиб, 1 та гол уриб олдик. Иккинчи таймда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таяниб ўйнадик. "Қизилқум"да 2 та имконият бўлди, шулардан 1 тасидан фойдаланди ва дарвозамизга тўп киритди.

- "Металлург" 2019 йилдан буён "Қизилқум"ни мағлуб эта олмайди. Бугун тайёр ғалаба қўлдан чиқарилди...

- Бизга иккинчи гол етишмади.

- "Металлург" ҳар доим иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракатланмоқда. Стандартлар устида алоҳида ишланар экан, аммо қарши ҳужумлар мақтанарли эмас. Бу борада иш олиб бориладими ўзи?

- Албатта, машғулотлар жараёнида ҳимоя ва ҳужумда тактик ишланмаларни йўлга қўйиш устида иш олиб борамиз. Қарши ҳужумлар бўйича ҳам ишлаймиз, аммо футболчиларнинг ижодкорлиги ва тўғри қарор қабул қилишида ҳам гап катта. 

- "Металлург" футболчиларининг жисмоний ҳолатидан қониқяпсизми?    

- Ўзбек футболига Испания методологоясини олиб кирмоқчимиз. Ҳозирги кунда машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Юкламалардаги муаммо жисмоний тарафдан эмас, иссиқ об-ҳаво туфайли рўй бермоқда. 

- Асосий ҳимоячи Аббос Отахонов нега майдонга туширилмади?

- У машғулотлар давомида кичик жароҳат олган. Шу боис таваккал қилмадик ва уни кейинги баҳсларга сақлаб қўйдик.

- Охирги ўзгаришдан (90+6-дақиқада Фаррух Иброҳимов ўрнига Ҳакимхон Аламхонов туширилди – таҳр.) нима мақсад кўзланганди? Чунки ўйин тугаш арафасида футболчи бурчак зарбасига ёрдамга бориши қийин эди...

- Сабаби Иброҳимов охирги дақиқаларда ўзини ёмон ҳис қилди, уни алмаштирмасак бўлмасди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика