Луисма Эрнандес: Футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабатидан кўнглим тўлмади
11 мар 2023 23:50
Новости
Луисма Эрнандес: Футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабатидан кўнглим тўлмади
“Баъзи футболчиларнинг индивидуал хатолари сабаб биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимнинг ўйинга бўлган муносабатидан кўнглим тўлмади.
Ўтган сафар таъкидлаганимдек, мавсум олди тайёргарликни кўнгилдагидек ўтказа олмаганлигимиз, янги футболчиларнинг жамоага киришиб кетиши ҳам секин кечмоқда. Бундан ташқари, айрим футболчиларнинг ишга бўлган муносабатини ўзгартиришимиз керак. Қолаверса, ҳимоя чизиғидаги футболчиларимизда жароҳатлар мавжуд. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Мақсадимиз, ўтган йилги натижани яхшилаш.
“Навбаҳор” мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Бунда жамоа уй учрашувларини ўтказганлигини ҳам инобатга олиш зарур. “Пахтакор” икки ўйинда имкониятни бой берди, аммо бу мавсумнинг боши. Шунга қарамай, мен бўлажак баҳсда наманганликларнинг имкониятини юқори баҳолайман”, – деди мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии