RU

Последние новости

19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  2 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  1 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  33 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда" Новости

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда"

Суперлига 9-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Динамо” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

-  Ўйин етарли даражада қийин бўлди дейиш мумкин. Учрашувнинг биринчи таймида ташаббус тўлиқ “Металлург” жамоаси томонида эди. Иккинчи тайм бошида эса жароҳат боис дарвозабонимизни алмаштирдик. Шунинг боис гол ўтказиб юбордик. Лекин биз учрашувнинг сўнгги сонияларигача ўзимизнинг футболимизни намойиш этдик: сифатли комбинациялар, сифатли тўп узатишлар ва сифатли гол... Бугунги учрашув нафақат биз учун, балки шаҳримиз учун ҳам жуда масъулиятли учрашув эди. Ўйлашимча зиммамиздаги вазифани биз қониқарли тарзда бажардик. “Динамо” жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Охиригача курашди, чиройли футбол намойиш этди.

-  Жамоанинг сўнгги учрашувлардаги қаҳрамони Дамир Темиров тўғрисида тўхталсангиз...

-  Ёш, шунинг баробарида тажрибали ўйинчиларимиздан бири. Ўзининг энг ижобий хислатларини намойиш этиб келаяпти. Фикримча, у Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ўйинчиларидан бири.

-  “Динамо” сўнгги учта ўйинни сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилаётган голлар эвазига бой беряпти. Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибни қанчалик ўргангандингиз, шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратганмидингиз?

-  “Динамо”нинг ўзига хос ўйини мавжуд. Жуда ихчам, ишончли ўйнайдиган жамоалардан. Жамоаларнинг куч ва имкониятларини вақт кўрсатади. Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

-  “Металлург” ҳозирча уй учрашувларида мағлубиятга учрамади, сири нимада?

-  Қаттиқ меҳнат қилаяпмиз, сири шу. Айни пайтда жамоамизнинг жуда кўп ўйинчилари жароҳатдан энди фориғ бўлишди: Фозил Мусаев, Иброҳим Ибрагимов, Зоҳид Абдуллаев... Шунга қарамасдан биз кийиниш хонасида ҳам кўп такрорлаймиз, футбол – жамоавий ўйин. Битта футболчига боғланиб қолмаслигимиз керак. Мени хурсанд қиладиган жиҳати бизда жуда аҳил жамоа бор. Раҳбариятдан тортиб оддий ишчиларгача, Бекобод аҳли ҳам жамоамизнинг бир бўлагига айланган.

-  “Металлург”нинг ғалабаси металлурглар кунини нишонлаган Бекобод аҳлига ажойиб совға бўлди, табриклаймиз.

-  Якшанба кунги тадбирда ўзим ҳам қатнашдим. Тепада ўтириб жудаям чиройли байрамнинг шоҳиди бўлдим. Бугун эса пастда, ўриндиқда ўтириб, шаҳримиз аҳли, мухлисларимиз учун байрам кайфиятини давом эттиришлари йўлида жиддий изландик, тер тўкдик. Энди ғалабадан кейин – байрам байрамга улангандан кейин тин олсак, роҳатлансак арзийди. Металлургчиларни яна бир бор жамоамиз номидан касб байрамлари билан табриклайман. Ўз навбатида кечаги байрамдан кейин қисқа фурсатда майдонни сифатли тайёрлаб берган стадион маъмуриятига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика