Луис Суарес: “МЛС- бу ажойиб чемпионат”
22 ноя 2019 22:54
Новости
Луис Суарес: “МЛС- бу ажойиб чемпионат”
“Келажакда нима бўлишини олдиндан ҳеч ким айтиб беролмайди. Айни пайтда “Барселона” билан шартномага эгаман ва бу клубда бахтлиман. Албатта, МЛС бу ўзига хос ажойиб чемпионат.
Бу лига сўнгги йилларда катта ўсишга эришди. Айниқса, охириги икки мавсумда бир қатор ёш иқтидорли юлдузлар пайдо бўлди. Хусусан, жанубий америкалик. Бу шуни кўрсатадики, ушбу биринчилик йилдан йилга савия жиҳатдан ўсиб бормоқда. Бу чемпионатда фақат фаолиятини тугатиш арафасида турган юлдузлар жалб этилаётгани йўқ. Жамоалар турли ёшдаги иқтидор эгаларини ўз сафларига чорлашмоқдаки, бу барчада қизиқиш уйғотмоқда.
Мен анча йиллардан буён юқори даражадаги клубларда тўп тепиб келаяпман ва бу борада омадим чопган. Шу сабаб келгусида ўзим ва оилам учун қулай бўлган вариант борасида қайғураман. Биз биргаликда қарор қабул қиламиз. АҚШ- бу мен учун ажойиб имконият”, дейди Суарес.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии