RU

Последние новости

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  0 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1

Луис Энрике иштирокидаги матбуот-анжумани Новости

Луис Энрике иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Барселона" ва "Бавария" баҳси бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувдан олдин "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ва ҳужумчи Лионель Месси иштирок этди.

Луис Энрике:
"Бавария" жуда кучли жамоа ва улар йўқотишларни ўрнини тўлдиришга уринишмоқда. Пеп ва унинг жамоаси ўйинлари менга ёқади.
Пепни бу ерда кўриш барча учун ёқимли бўлса керак, аммо футболчиларимиз бу ўйин қанчалик муҳимлигини яхши билишади.
Пеп вазифаларимизни қийинлаштиришга уриниб кўради, аммо жамоамиз бутун мавсум давомида мақсадимизга эришишга ҳаракат қилдик.
Жамоа ўзининг ҳар доимги ўйинини кўрсатиши керак. Уйда биз мухлислар билан кучлироқ бўлишимиз мумкин, аммо рақиб жамоа майдонида ҳам 90 дақиқа ўтказишимиз лозим.
Тер Штеген жуда яхши дарвозабон. Биз унинг "Барселона"даги биринчи йилидан мамнунмиз. У ҳали ёш ва келажаги буюк футболчи".


Лионель Месси:
"Бир вақтлар Пеп қўл остида ҳаракат қилганмиз, аммо эртанги ўйин бошқача бўлади. Биз иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз.
Бу мавсум олдингисига қараганда жуда қийин бўлди. Ўтган мавсумда кўп вақтимни жароҳатларни енгишга сарфладим. Ҳозир эса ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.
"Барселона"да Луис Суарес ва Неймар каби ўйинчилар борлиги жамоанинг вазифаларини осонлаштиради. Бу йигитлар билан майдонда ва унинг ташқарисида дўстмиз.
Гвардиолага келадиган бўлсак, у билан жуда яхши алоқадаман. У узоқ вақт давомида биз билан бирга бўлган ва барчамиз ҳақимизда етарлича маълумотга эга.
Мухлислар уни ижобий кутиб олишига ишонаман, аммо ўйин пайти ишқибозлар биз томонга ўтади.
Ҳар бир мураббий ўзгача фикрлайди ва ўз ишини бошқача амалга оширади".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика